Мавритания чемпионати етакчиси - Судан клуби!
«Ал-Ҳилол» (Неймар тўп сурадиган жамоа билан адаштириб қўйманг) ва «Ал-Миррих» клублар жори мавсумни Мавритания чемпионатида ўтказишмоқда.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) ўтган йилнинг март ойида юртимизда ташкил этилган Осиё чемпионатида ғалаба нашидасини сургани кўпчилик ёдида, албатта.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) ўтган йилнинг март ойида юртимизда ташкил этилган Осиё чемпионатида ғалаба нашидасини сургани кўпчилик ёдида, албатта. Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги жамоамиз ўша ғалаба билан футболимиздаги бир кемтикни ёпганди. Яъни Ўзбекистон футболи U-20 тоифасидаги иккинчи финалда ўз тарихида илк марта ёшлар миқёсида Осиё кубоги соҳибига айланди. Дастлабки финал 2008 йили кузатилган бўлиб, ўшанда ёшларимиз мағлубиятни тан олгандилар.
Хуллас, Равшан Ҳайдаров жамоаси зафари билан Ўзбекистон футболи ўзига хос «требл»га эришганди. Оддий айтганда, вакилларимиз эркаклар ўртасида 3та ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида олтин медалга эга чиқишди. Эслатиш керак, Ўзбекистон ўсмирлар термаси 2012 йили, олимпия жамоаси (U-23) эса 2018 йили қитъа чемпиони бўлганди. «Футболиум» каналида берилган маълумотларга қарасак, Осиёда саноқли мамлакатлар футболи шундай натижага эришган. Жумладан, фақат Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони ва Ироқ футболи ўзига хос «квадрупл» билан мақтана олади. Яъни ушбу мамлакатлар футболи музейида 3та ёш тоифасидаги турнир кубоги баробарида яна бир катта мукофот бор. Ҳа, гап катталар миқёсидаги Осиё чемпионати ғолибига бериладиган кубок ҳақида кетмоқда. Эрон ва Қатар эса «требл» эгасидир. Ҳар икки мамлакат футболи ўсмирлар ва ёшлар, шунингдек, катталар миқёсида Осиё чемпиони мақомига эришган. КХДР, Таиланд ва Хитой футболи эса 2тадан ёш тоифасидаги қитъа биринчилигида зафар қучган - ўсмирлар ва ёшлар даражасида.
Осиё кубоги-2023 старти тобора яқинлашаётган паллада кўнгилда алланечук ширин туйғулар ниш урмоқда. Ҳа, Сречко Катанец бошқарувидаги миллий жамоамизда «требл»ни «квадрупл»га айлантириш имкони йўқ эмас. Нега энди катталар тоифасида ҳам Осиё кубоги шоҳсупасига чиқишга умид боғламаслигимиз керак? Ажабмас, Қатар-2023 якунида футболимизни Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони ва Ироқ қаторига қўшиб қўйсак. Нима, дедингиз?
ОСИЁ КУБОГИ ТАРИХИДА ЭНГ КЎП ОЧКО ЖАМҒАРГАН ЖАМОАЛАР
Ўзбекистон миллий жамоаси қитъа чемпионатида олинган жами очколар сони бўйича 10-ўринни банд этиб турибди. Жамоамиз олдинги 7та турнирда жами 43 очко жамғарган. Энг яқин таъқибчимиз - Осиё кубоги-2023даги гуруҳдошимиз Австралия термаси (40 очко). Рейтинг етакчиси Эрон термасида эса 142 очко бор.
«Ал-Ҳилол» (Неймар тўп сурадиган жамоа билан адаштириб қўйманг) ва «Ал-Миррих» клублар жори мавсумни Мавритания чемпионатида ўтказишмоқда.
2024 йил Ўзбекистон футболи тарихига зарҳал ҳарфлар билан битиладган йил бўлди.
«Астон Вилла» мажбурий тарзда ўз футболкасидан ҳомий логотипини олиб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789