Ла Лига ҳаракатга тушди...

Ла Лига ҳаракатга тушди...

Испания Ла Лигаси раҳбарияти Париж маъмурий судида ҳужумчи Килиан Мбаппенинг «ПСЖ» билан шартномасини бекор қилишни талаб қилмоқда, деб хабар беради L'Equipe.

Манба берган хабарга кўра, Ла Лига француз клублари ҳисобларини кузатишга масъул бўлган департаментнинг «ПСЖ»га ҳеч қандай даъво йўқлиги ҳақидаги қарорини бекор қилишни сўрамоқда. Иккала ариза ҳам узоқ вақт давомида моҳияти бўйича кўриб чиқилади. Ла Лига адвокатининг айтишича, бу кутилган эди. «Бу бир неча ой ичида Европа судларига боришдан олдинги биринчи қадам», - деди Хуан Бранко. Май ойи охирида Мбаппе «ПСЖ» билан шартномасини 2025 йилнинг июни охиригача узайтирди. Transfermarkt.com портали ҳужумчининг нархини 160 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.