Ла Лига “Реал”га шарт қўйди

Ла Лига “Реал”га шарт қўйди

Ла Лига президенти Хавьер Тебас ҳужумчи Винисиус Жуниорнинг ижтимоий тармоқдаги пости сабабли «Реал»га шикоят хати йўллади. Бу ҳақда Relevo хабар берди.

Жароҳати туфайли уйда ўтирган бразилиялик футболчи ўз жамоасининг Чемпионлар лигаси учрашувини томоша қилаётганини акс эттирувчи суратни ижтимоий тармоққа жойлаштирди. Бироқ, лига президенти футболчининг оригинал эмас, балки ўғринча трансляцияни томоша қилаётганини пайқади.

Тебас энди «Реал»нинг барча футболчилари фақат оригинал трансляцияларни кўришларини талаб қилди. Шикоят хати ортидан Винисиус ўз постини ўчириб ташлади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.