АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Италия. «А» серия 37-туридан ўрин олган «Рома» - «Венеция» ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Асосийси, 60-дақиқада захирадан майдонга тушган Элдор Шомуродов 10та ўйинга чўзилган голсиз сериясига чек қўйиш баробарида Рим жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Ҳамюртимиз 76-дақиқада чиройли узатма орқали Мануэль Пеллегринини зарба йўлига чиқарди ва дарвозабондан қайтган тўпни тўрга йўллади. У охирги марта 19 январь куни Италия кубоги доирасида «Лечче»га қарши кечган ўйин (3:1)да гол урганди. 26 ёшли ҳужумчимиз «А» серияда эса ўтган йилнинг декабридан буён илк марта гол муаллифига айланди. Машҳур Sofascore портали легионеримизнинг ўйинини 7,4 баллга баҳолади (3-яхши кўрсаткич).
Айтганча, Элдор Шомуродов баҳсдан сўнг Corriere dello Sport’га фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен мураббийга керак бўлган вақтда ҳар доим шай туришга ҳаракат қиламан. Мухлисларимиз қаршисидаги муҳим ўйинда майдонни бир очко билан тарк этишимиз афсусларнарли, чунки мақсадимиз «Венеция»ни мағлуб этиб, турнир жадвалида Европа лигаси йўлланмасини нақд қилиш эди.
Шунга қарамай, жамоам билан фахрланаман. Биз охиригача курашдик. Келаси баҳсда ҳам фақат ғалаба ҳақида ўйлашимиз керак. Кейин эса Конференциялар лигаси финалига ҳозирлик кўрамиз», - дейди ўзбекистонлик ҳужумчи Corriere dello Sport мухбири билан суҳбатда.
«Рома» А Сериядаги 37 ўйиндан кейин 60 очко билан ҳозирча 6-ўринда бормоқда. Жозе Моуриньо шогирдлари турнирдаги сўнгги ўйинини 20 май куни «Торино»га қарши сафарда ўтказади.
УЕФА Конференциялар лигаси финали доирасидаги «Фейенорд»га қарши учрашув эса 25 май, чоршанба оқшомида ўтказилади.
Маълумот учун, Элдор А Серия жорий мавсумида 27 ўйинда ўз ҳисобига 3та гол ёзиб қўйган.
Беларусь. «Энергетик-БГУ» мамлакат чемпионати Олий Лигаси 8-турида «Минск»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида устун келди. «Талабалар»нинг иккинчи голи 90}2-дақиқада захирага олинган Бобур Абдухолиқов ҳисобига ёзилди (пенальтидан). Энди ҳамюртимиз ҳисобида 9та гол бор ва у тўпурарлар пойгасида мутлақ пешқадам. «Энергетик-БГУ» сафидаги Абдуқодир Ҳусанов ва Шоҳруҳ Абдураҳмонов эса ушбу ғалабага 90 дақиқалик фаоллик билан ҳисса қўшишди. Айтганча, Абдухолиқовга Туркия ва Польша клубларидан қизиқиш бор. Хабарлар оқимига қарасак, гап Туркия Биринчи лигаси иштирокчиси «Самсунспор» ва Польша юқори дивизиони вакили ҳақида кетмоқда.
Россия. «Уфа» муҳим ўйинда «Арсенал»дан 3 очко тортиб олди - 2:1. Жамоа ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов бу учрашувда 85-дақиқагача ҳаракатланиб, гол ҳаммуаллифига айланди. Иброхилхалил Йўлдошевнинг клуби - «Нижний Новгород» эса сафарда «Сочи» билан баҳсда 0:0 ҳисобини қайд этди. Учрашувнинг 72-дақиқасида майдонга тушган ҳамюртимиз сариқ карточка олишга улгурди.
БАА. «Шаржа» ўз майдонида «Хорфаккан»ни 3:1 ҳисобида енгган ўйинда миллий жамоамиз ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров «дубл»га эришди. Аввалига кучли зарба билан рақиб дарвозасини нишонга олган ҳамюртимиз кейин пенальтидан фойдаланди. «Шаржа» шу тариқа очколари сонини 48тага етказиб, турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилди. Мавсум тугашига 3та тур бор ва Шукуров жамоаси пешқадам «Ал-Айн»дан 7 очко ортда қолмоқда.
Эрон. «Фулад» меҳмони бўлган «Истиқлол» 2:1 ҳисобида устун келиб, финишга 3 тур қолган паллада чемпионликни расмийлаштирди. Бироқ клуб сафидаги Азиз Амонов чемпионлик баҳсида майдонга тушмади. 2-ўринда бораётган «Персеполис» (Шерзод Темиров жамоаси) эса ўз майдонида «Сепаҳон»га ютқазиб, кумуш медаль учун интригани кучайтирди. Ҳозирда бу клубни 2 очко ажратиб турибди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789