АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Италия. «Рома» янги бош мураббий Иван Юрич дебютида «А» серия ҳисобидан илк ғалабани нишонлади.
«Бўрилар» 5-тур ўйинида «Удинезе»ни қабул қилиб, рақибни 3та жавобсиз гол билан «сийлашди». Бироқ украиналик Артём Довбик 1тадан гол ва ассист қайд этган учрашувда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов захирада қолди.
Франция. «Ланс» Лига 1 доирасидаги навбатдаги ўйинни «Ренн» майдонида ўтказиб, 90+6-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди - 1:1. 5-тур доирасидаги баҳсда тўлиқ вақт давомида фаол тўп сурган жамоа ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов якунда Sofascore порталидан 7,0 балл олди гарчи «Ренн»нинг голи билан тугаган пенальтига сабабчи бўлганига қарамай. Чунки легионеримиз бошқа вазиятлар бехато тўп суриб, мезбонлар ҳужумларини кўп бора йўққа чиқарди. Айтиш керак, «Ланс» сафида биргина дарвозабон Брис Самба ҳамюртимиздан баландроқ баҳога лойиқ кўрилди - 7,7 балл. Шунингдек, яна бир ҳимоячи Жонатан Градит ҳаракатига 7 балл берилди.
Туркия. Суперлига 6-туридан ўрин олган «Ризеспор» — «Самсунспор» ўйинида меҳмонлар ягона гол эвазига 3 очко олишди. Мезбон жамоа сафидаги ҳамюртимиз Ҳусниддин Алиқулов кичик жароҳат туфайли майдонга тушмади. Ваҳоланки, олдинроқ ҳамюртимиз махсус ниқоб билан ўйнашга тайёр эканлиги айтилганди. Азиз Турғунбоевнинг жамоаси - «Сивасспор» эса сафарда «Коньяспор» билан баҳсда голсиз муроса йўлини танлади. Ҳамюртимиз мазкур учрашувнинг 61-дақиқасигача тўп сурди ва 6,6 балл олди (Sofascore талқини).
Россия. «Рубин» - ЦСКА (РПЛ 9-тури) ўйинида кучлар тенг келди - 1:1. Мезбонлар вакили Бахтиёр Ашурматов асосий таркибда майдонга тушиб, 58-дақиқагача ҳаракатланган бўлса, Умарали Раҳмоналиев кўриниш бермади. «Ҳарбийлар» виингери Аббос Файзуллаевга келсак, у тўлиқ вақт тўп сурган ҳолда жамоасининг голига ассистентлик қилди. Якунда Аббосга 7,9 балл берилди, Рустамнинг ҳаракатлари эса нисбатан паст баҳоланди - 6,7 балл.
Айтиш керак, ЦСКА ҳафта ўртасида Россия кубоги доирасида «Краснодар»ни 2:0 ҳисобида енгган ва жамоанинг ҳар икки голига айнан Файзуллаев ҳаммуллифлик қилганди. РПЛдаги қолган ҳамюртларимиз - Шерзод Эсанов («Акрон») ва Алишер Одилов («Химки») 9-турда майдонга тушишмади.
Эрон. Маҳаллий Про-лигада 5-тур якунига етди. 2:0 ҳисоби қайд этилган «Персеполис» - «Алюминий» ўйини ҳамюртимиз Остон Ўрунов учун бироз нохуш келди. Тўғрироғи, Теҳрон клуби етакчилари қаторига қўшилиб бўлган легионеримиз жароҳат туфайли танаффусда ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди. VarzeshSe нашри хабарига кўра, тиббий текширувлар Ўруновда жиддий муаммо йўқлигини кўрсатди. Эътиборга молик жиҳати келаси тур Эрон чемпионатида марказий ўйин бўлиб ўтади ва унда айнан «Персеполис» ва «Истиқлол» ўзаро беллашади. Яъни кейинги ўйин муҳлислар ўзбекча дербига гувох бўлишлари мумкин. Жалолиддин Машариповнинг клуби - «Истиқлол» эса «Нассажи Мозандарон»га қарши сафар ўйинида қимматли очколарни бой берди. Ҳамюртимиз тўлиқ 90 дақиқа тўп сурган баҳс 2:2 ҳисобида хотима топди. Маълумот учун, Эрон чемпионатининг кейинги турида «Истиқлол» ва Персеполис» ўзаро куч синашади.
Саудия Арабистони. «Ал-Фейха»нинг Премьер-лигадаги ишлари сира юришмаяпти. Яқинда ярим ҳимоячимиз Отабек Шукуровни ўз сафига қўшиб олган жамоа Саудия лигасида ҳамон ғалабасиз қолмоқда. «Фейха» жумладан, 4-турда «Ал-Халиж» меҳмони бўлиб, голсиз дурангга имзо чекди. Бу учрашувда тўлиқ 90 дақиқа фаол ҳаракатланган терма жамоамиз ярим ҳимоячиси сариқ карточка олиш асносида протоколга кирди. 23 сентябрь куни эса «Ал-Фейха» Саудия Арабистони кубоги 1|16 финалида «Ал-Батен»ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида устун келди. Отабек Шукуров бу сафар 56-дақиқагача ўйнади.
БАА. «Шабаб Ал Аҳли»— «Ал Ваҳда» (Про лига 3-тури) ўйинида нақ 9та гол урилди. 5:4 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлган учрашувда меҳмон жамоа вингери Ҳожимат Эркинов тўлиқ вақт давомида майдонда бўлди ва унинг ҳаракатлари 6,6 баллга муносиб топилди.
Қозоғистон. Мамлакат чемпиони - «Ордабаси» ҚПЛ 21-турида «Астана»ни қабул қилиб, 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Биз учун ёқимли томони, мезбонлар сафидаги ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев тўлиқ вақт давомида тўп суриб, 26 ва 45+5-дақиқаларда гол урди. Биринчи бўлим ярмида огоҳлантирилган хавбек Шаҳбоз Умаров эса 60-дақиқада захирага олинди. Шу билан Жасур Яхшибоевнинг чемпионатдаги голлари сони 9тага етди ва у тўпурарлар пойгаси пешқадамларидан бири бўлиб турибди. «Қайрат» - «Қайсар» ўйини тақдирини 86-дақиқада мезбонлар томонидан урилган ягона гол ҳал қилди. Бу ўйинда икки ҳамюртимиз майдонда ўзаро тўқнаш келди. Яъни Иброҳимҳалил Йўлдошев («Қайрат») асосий таркибда тушиб, охиригача ўйнаган бўлса, Шоҳназар Норбеков («Қайсар») 68-дақиқада ўйинга қўшилди ва қолган вақтда сариқ карточка олишга ҳам улгурди.
РФИ ижроий бюроси Россия чемпионати-2023|2024нинг 33 нафар энг яхши футболчиси рўйхатини эълон қилди. Кутилганидек, элит рўйхатда ЦСКА вингери Аббос Файзуллаев ҳам бор. РПЛнинг энг яхши 3 нафар чап қанот ярим ҳимоячиси қаторида қайд этилди Муҳаммад Моҳеби («Ростов») ва Андрей Мостовой («Зенит») билан бирга. ЦСКА афсоналаридан бири Евгений Алдонин эса Файзуллаевнинг мавсум стартидаги ўйинларига тўхталиб, у фаолликни ҳали анча оширишига ишонч бирдирди: «Аббос ЦСКА билан мавсумолди машғулотларини тўлиқ ўтказолмади. У бор эътиборини Олимпиада ўйинларига қаратганди. Шунинг учунми, ҳали аввалги мавсумда кўрсатган даражасига чиқмади. Аббос ёш йигит, бу даврда футболчининг ҳаракатлариа ҳамиша кўтарилиш ва пасайиш бўлади. Менимча, Аббос мавсумнинг қолган қисмида аввалги спорт формасига қайтади. Унинг футбол билими анча кучли. Агар жисмоний ҳолатида муаммо бўлмаса, ҳали анча кучаяди».
Transfermarkt портали Россия Премьер-Лигасида ҳаракат қилувчи 20 ёшгача бўлган энг қимматбаҳо футболчилар рамзий жамоасини шакллантирди. Аббос Файзуллаев ушбу жамоага 3-қимматбаҳо футболчи сифатида кирди. Эслатма, легионеримизнинг ҳозирги трансфер суммаси 6 миллион еврога тенг.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789