Цезари Кухарски «Барселона» ҳужумчисини шериклари билмаган ҳолда ўзининг ва рафиқаси Аннанинг шахсий ҳисоб рақамларига ўз компания ҳисоб рақамларидан пул ўтказганликда айбламоқда. Левандовски, ўз навбатида, собиқ агентини шантажда айблади. Далил сифатида у Кухарский билан суҳбатлар ёзувини келтирди. Роберт судга 2018 йил февралидан 2020 йил январигача бўлган учта суҳбатнинг ёзувларини тақдим этди. Кухарски улар таҳрирланганлигини таъкидлайди. Томонлар ўртасидаги келишмовчилик бир неча йиллардан бери давом этмоқда. Футболчи ва унинг собиқ вакили буни ҳал қилиш учун бир қатор учрашувлар ўтказишди, бироқ ҳеч қандай келишувга эриша олишмади. Кухарски 2010 йилдан 2018 йилгача Левандовскининг агенти бўлган. Эндиликда футболчининг манфаатларини Пини Захави ҳимоя қилмоқда.