Клуб расмий сайти Хорхе Сампаоли жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини маълум қилди. Аргентиналик мураббий билан 2 йиллик шартнома имзоланган. Сампаоли 2016-2017 йилларда ҳам «Севилья» бош мураббийи сифатида фаолият юритган эди. Ушбу ёзда «Марсель» раҳбарияти билан орадаги келишмовчилик сабаб француз жамоасини тарк этгач, ҳозиргача ишсиз эди. Куни кеча андалусияликлар ЕЧЛда «Боруссияга 1:4 ҳисобида мағлубиятга учрагач, Хулен Лопетеги истеъфога чиқарилганди. Маълумот учун, «Севилья» Ла Лигада 7 ўйиндан кейин 5 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.