Максим Шацких: "Плей-офф учун ҳали имкониятимиз бор"

Максим Шацких: "Плей-офф учун ҳали имкониятимиз бор"

Элит Осиё Чемпионлар лигаси 6-тур доирасидаги «Пахтакор» — «Ал Айн» ўйинидан (1:1) кейин мезбонлар бош мураббий Максим Шацких ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ғалаба учун етарлича вазиятлар яратдик, аммо фойдалана олмадик. Рақиб эса яратгани фақатгина юқоридаги курашлар бўлди. Биз Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолибига қарши ўйнадик. Шуни унутмаслик керак.

«Ал Айн»нинг асабий ва тажовузкор ўйнашига тайёр эдик. Бу Саудия ва БАА клубларига хос ўйин. Аммо мен ҳеч қачон ўз жамоамга бунақа чиркин ўйинга жавоб сифатида асабий ва тажовузкор ўйнашни сўрамайман. Бу бизга хос эмас. Қизил карточкага келадиган бўлсам, рақибнинг тўпга эмас, яққол оёққа ўйнагани менинг позициямдан ҳам кўриниб турганди.

Ўйиндан келиб чиқадиган бўлсак, биз ғалабага муносиброқ эдик, деб ўйлайман. Шунга қарамай, плей-офф учун ҳали имкониятимиз бор. Кейинги йилдаги ўйинларда очколарни олиб, кейинги босқичга чиқсак бўлади», - дея Максим Шацкихнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.