Малком - «Ал-Ҳилол» футболчиси, Дембеле ва Хендри эса  «Ал-Иттифоқ»...

Малком - «Ал-Ҳилол» футболчиси, Дембеле ва Хендри эса  «Ал-Иттифоқ»...

26 ёшли бразилиялик вингер фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттиради.

 «Ал Ҳилол» клуби бразилиялик вингер трансферини эълон қилди. Ар-Риёд клуби Малком трансфери учун «Зенит»га 60 миллион евро тўлайди. Футболчининг ўзи йилига 18 миллион евро маош олади. 
Маълумот учун, Малком ўтган мавсум Россия чемпионатида 27 ўйинда 23 гол киритган.

***
27 ёшли франциялик ҳужумчи Мусса Дембеле расман Саудиянинг “Ал-Иттифоқ” клубига ўтди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди. 
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи шу ёзда эркин агентга айланди, чунки унинг "Лион" билан шартномаси якунига етди. Ўтган мавсумда у "тўкувчилар" сафида 28 та расмий ўйинда атиги 3 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Нуфузли Transfermarkt портали жамоага янги келган футболчини 12 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчи янги клуби билан 4 йиллик шартнома имзолади.

Айтганча, келиб чиқиши малилик бўлган Дембеле янги жамоада таниқли мураббий – Стивен Жеррард қўл остида машғулот ўтказади ва ўйнайди
Бундан ташқари жамоа «Брюгге»нинг 28 ёшли штландиялик марказий ҳимоячиси  по сделке Жек Хендри билан ҳам битим имзолади.