"Манчестер Юнайтед" жамоасида катта ўзгаришларга тайёргарлик кўрилмоқда. Клуб яқин келажакда саккиз футболчи билан хайрлашиши мумкин. Янги бош мураббий Рубен Аморим бошчилигида бошланадиган қайта ислохот доирасида жамоа юқори стандартларга жавоб бермайдиган бир нечта ўйинчилар билан хайрлашмоқчи, деб хабар беради Manchester Evening News.
Унга кўра, ҳимоячилар Виктор Линделоф, Жонни Эванс ва Гарри Магуайр жамоани тарк этиши мумкин. Учала футболчининг ҳам шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди ва клуб янги трансферларга жой очиш мақсадида улар билан шартномани узайтирмайди. Шунингдек, жамоани тарк этадиганлар рўйхатида мураббийлар ишончини оқлай олмаган ярим ҳимоячи Мейсон Маунт ва ҳужумчи Жошуа Зиркзе ҳам бор.
Улардан ташқари, “қизил иблислар” рахбарияти ҳимоячилар Люк Шоу, Тайрел Маласию ҳамда дарвозабон Давид де Хеанинг жамоани тарк этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.