АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Ницца»дан «Вулверхэмптон»га ўтган Марио Леминанинг тан олишича, у 4 йилча олдин ҳам «бўрилар» сафига қўшилишни ўйлаган ва шундан буён бу клубда ўйнаш имконияти юзага келишини кутган экан.
Мана, габонлик ярим ҳимоячи ниҳоят, АПЛ клуби билан шартнома тузди ва трансфери расмийлаштирилганидан бир кун ўтиб, дебютини ҳам нишонлади. Айтиш керак, Ламинанинг илк учрашувида «бўрилар» «Вест Хэм»ни ягона гол эвазига доғда қолдиришди. Хуллас, Марио энди «Молинью»да катта иштиёқ билан ишламоқда.
- Марио, дебютингиз ғалаба билан интиҳо топди...
- Бундан бағоят хурсандман. Ўзи ғалабани кўзлагандик, бошқача натижа бизни қониқтирмасди. Ҳа, дебютим чакки чиқмади, аммо осон бўлгани йўқ. Асосийси - натижа. Ўзи илк кунлар анча оғир ўтди. Дейлик, биринчи марта машғулотлар майдонига келганимда, барча йигитлар аллақачон шуғулланишаётганди ва улар билан атиги 5 дақиқача ишладим, холос. Энг муҳими, янги клубдошларим илиқ кутиб олишди. Жамоада муҳит зўр эканлиги шундоқ билиниб турибди.
- Бош мураббий Хулен Лопетеги билан бафуржа гаплашдингизми?
- Ҳа, бир неча кундан буён алоқадамиз. «Вулвз»га трансферим осонгина ҳал этилди, чунки мураббий билан аввалроқ гаплашиб, барчасини муҳокама қилгандик. Оддий айтганда, трансфернинг амалга ошишида икки томон бирдек ҳаракат қилди. Мураббий билан суҳбатларимиз ҳам ижобий руҳда ўтди. У мен каби футболчига эҳтиёжи борлигини яширмади. Лопетеги ишга жиддий ёндашадиган, талабчан мураббий эканлигини яхши биламан. Шундай ишчан мутахассис қўл остида ўйнашим - айни муддао. Кўриниб турибди, «Вулвз»да яхшигина таркиб бор, жамоавий муҳит ҳам яхши. Энди тезроқ шу аҳил гуруҳга қўшилиб, жамоанинг бир қисмига айланишни хоҳлайман.
- «Бўрилар» билан яқин ўтмишдаги боғлиқлигингиз...
- Бундан 4 йил олдин ҳам ўзаро алоқа ўрнатгандик. Афсуски, ўшанда трансфер амалга ошмади ва бундан роса ранжидим. Чунки таклиф тушиши билан «бўрилар» сафига қўшилишга қарор қилгандим. Англияда ҳаммаси маъқул, фақат об-ҳавони инобатга олмаганда. «Вулверхэмптон» ҳамиша ўз характери, индивидуал томондан кучли футболчилари билан ажралиб турган. Бундай жамоа кўпчиликка ёқади, жумладан, менга ҳам. Оддий айтганда, «Вулвз» - ўзига хос амбицияли клуб.
- «Молинью»да олдин ҳам бирор марта ўйнаганмисиз?
- Бу стадионга «Саутгемптон» сафида келгандим, ўшанда «Вулвз»га ютқазганимиз эсимда. Ўйин анча оғир кечганди, лекин мағлубиятга қарамай, футболчилар ва мухлисларнинг муносабатлари ёққанди. «Молинью»да жамоани қандай қўллаб-қувватлашни яхши билишади. Айнан шу клубда ўйнашни хоҳлаганим сабабларидан бири ҳам шу. Ўйлайманки, энди «Вулвз»нинг жонкуяр мухлислари олдида яйраб ўйнайман. Ишонаманки, улар ҳар бир ғалабамизни муносиб нишонлашади. Ўз навбатида, биз - футболчилар «Молинью» тез-тез қувончли лаҳзалар домида қолиши учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.
- Ўзи янги жамоа билан нималарга умид боғлаяпсиз?
- Барча ўйинларда имкон қадар ғалаба қозониб, тезроқ АПЛ турнир жадвалининг биринчи қисмига қайтишимиз керак. Жамоа мухлисларига қувонч улашиш - асосий умидим шу. Ҳозирги ҳолатда евроаренага чиқиш ҳақида гапириш ярамайди, аввало, олдимизда турган ўйинларда ижобий натижага эришишни ўйлаш керак.
- Мухлисларга нима дейишни истардингиз?
- Аввало ёқимли қабул учун раҳмат. Умид қиламанки, бундай илиқлик учун муносиб жавоб бера оламан. Сўз бераман - майдонга тушгач, ҳар сафар жамоа рамзи учун бор кучим билан курашаман. Номигагина гапирмаётганимни мухлислар ҳали кўришади, албатта. Чунончи, ўз олдимга етук футболчилар қаторига кириш вазифасини қўйганман ва бу йўлда боримни бераман, албатта.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789