Маркус Рэшфорд «қора чизиқ» аро

Маркус Рэшфорд «қора чизиқ» аро

«МЮ» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд бошида кўргилик:

Унинг ўзи ЧЛ ўйинида қизил карточка олган бўлса, акаси ва агенти полиция томонидан ҳисбга олинди зўравонлик айблови билан. Маркус ушбу «қора чизиқ»дан ўтиб олиш учун оёғида мустаҳакам туриши лозим.

Маркус Рэшфорд ЧЛ гуруҳ босқичи 4-тури доирасида «Копенгаген»га қарши кечган омадсиз ўйинда тўғридан-тўғри қизил карточка олди. Англиялик ҳужумчи майдондан четлаштирилган 41-дақиқада «МЮ» 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди, кейин сон бўйича камчилик сифатга таъсир кўрсатди - «қизил иблислар» якунда яна бир мағлубият билан «ачомалашишди» (3:4). «Қизил» вазиятига тўхталсак, тўпни танаси билан ёпишга уринган Рэшфорд даниялик ҳимоячи Элиас Йелерт оёғини босиб олди. Бош ҳакам Донатас Румшас эса VAR билан маслаҳатлашганидан сўнг «МЮ» вакилига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди. Оқибатда боши ғавғодан чиқмаётган Эрик тен Хаг жамоаси яхшигина устунликни қўлдан чиқарди, якунда мағлубликни тан олди.

Бу орада Маркуснинг акаси Дуэйн Флоридада оилавий зўравонликда айбланиб, ҳибсга олингани маълум бўлди. Бир неча манбалар, хусусан, TeleSport хабарида воқеа тафсилотлари келтирилмаган. Фақат айтиш керак, Рэшфорднинг барча ҳуқуқий ишлари оиласи томонидан бошқарилади. Дуэйн эса футболчининг шахсий агенти ҳисобланади.