Марш Канадада иш бошлади

Марш Канадада иш бошлади

Расман Жесси Марш Канада терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Марш билан 2026 йилгача амал қиладиган шартнома имзоланди. У айни пайтда жамоани Копа Америкага, ундан кейин эса Жаҳон чемпионатига тайёрлаш ишларини олиб боради. «Канадани ўз уйимизда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришда иштирок этиш ва бошқариш мутлақ шарафдир. Ушбу мамлакат футболидаги янги раҳбарият ва динамик ўйинчилар салоҳияти мени илҳомлантирди ва мен бу масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёрман. Ҳаммаси «ЖЧ-2026» йил учун!», - деди Жесси Марш. Америкалик мутахассис 2022 йил феврал ойида «Лидс»ни қабул қилиб олди ва 2023 йилнинг февраль ойида истеъфога чиқарилди. Мураббий ундан олдин «РБ Лейпциг»да ишлаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.