Холанд қамалиши мумкин
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Швейцарияда панжара ортига тушиши мумкин.
Миллий термамиз етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов ниҳоят ўзига янги жамоа топди.
Асли хоразмлик 30 ёшли «Пахтакор» тарбияланувчиси Грециянинг «Пансерраикос» клуби билан эркин агент мақомида 1 йиллик шартнома имзоланганини расман эълон қилди.
Маълумот учун, «Пансерраикос» клуби Серре шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи клуб саналади. Ушбу жамоа Греция Суперлигасида 5-турдан кейин 6 очко билан 8-ўринда бормоқда. «Пансерраикос» сўнгги 3 ўйинида дуранг қайд этган.
Қозоғистон Премьер-лигасида жавлон ураётган бош жамоамиз ҳужумчиларидан бири Бобур Абдухолиқов кечаги 18-турда ҳам жамоасига ғалаба келтирган муҳим гол муаллифи бўлди. ПЛнинг қолдирилган 18-турида «Ордабаси» ўз майдонида «Мақтаарал» клубини қабул қилди ва учрашувнинг 61-дақиқасида мезбонларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов томонидан киритилган ягона гол Чимкент жамоасига муҳим ғалабани келтирди – 1:0.
Бу унинг турнирдаги 7-голига айланди.
Шу тариқа, «Ордабаси» 24 ўйиндан кейин 55 очко жамғариб, пешқадамликни давом эттирмоқда. «Астана» 23 ўйиндан кейин 49 очко билан 2-ўринда бормоқда, «Мақтарал» эса 11-поғонадан жой олган.
Айтганча, шу куни чимкентликлар сафида Абдухолиқов 83-дақиқага қадар, Шаҳбоз Умаров эса 69-дақиқагача ўйнади.
Қозоғистон чемпионати. 18-тур қолдирилган ўйини.
«ОРДАБАСИ» - «МАҚТААРАЛ» - 1:0
Гол: Бобур Абдихолиқов, 61.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Швейцарияда панжара ортига тушиши мумкин.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Швейцарияда панжара ортига тушиши мумкин.
Лиссабоннинг "Спортинг" клуби вингери Максимилиано Араухо "Манчестер Сити" қизиқишлари доирасида. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789