Мавсум кашфиётлари
Жаҳондаги энг томошабоп, шиддатли ва машҳур футбол лигалари - АПЛ, «А» Серия, Ла Лига, Лига 1нинг жорий мавсуми ўзгача старт олди.
«Ал-Ҳилол» (Неймар тўп сурадиган жамоа билан адаштириб қўйманг) ва «Ал-Миррих» клублар жори мавсумни Мавритания чемпионатида ўтказишмоқда.
«Ал-Ҳилол» - турнир пешқадами. Бироқ нима учун бу икки жамоа Судандан 5000 чақирим узоқликдаги мамлакат лигасида тўп суришга мажбур бўлди?
Суданда нималар юз бермоқда?
2023 йилдан бери 40 миллионли аҳолига эга бу ўлкада ХХI асрдаги энг шафқатсиз можаросига айланган фуқаролар уруши авжига чиқмоқда. Ҳаммаси 2019 йилда, Тезкор назорат кучлари (ТНК - 2000-йиллардаарабларга қарши исёнчиларни назорат қилган ҳукуматни қўллаб-қувватловчи ташкилот) мунтазам армияга бирлашган ҳолда президент Омар ал Баширга қарши бош кўтаришидан бошланганди. Президентнинг 26 йиллик ҳукмронлиги ҳарбий тўнтариш билан ниҳоясига етган.
Гарчи Судан муваққат ҳукумат ихтиёрига ўтган бўлсада, ТНК билан мунтазам армия мутасаддилари 4 йилдан бери қайси соҳалар ҳарбийлар назорати остида бўлиши, қайсилари фуқаролик бошқаруви тасарруфида бўлиши хусусида бир тўхтамга кела олмадилар. Бир йилдан кўпроқ вақтдан бери уруш тўхтовсиз давом этмоқда. Унда ҳалок бўлганлар сони 12000га етди, қарийб 2 млн. киши бошқа давлатларга, яна 8 млн. киши мамлакатнинг хавфсиз ҳудудларига кўчиб кетишди. БМТ Суданда кенг қамровли инқирозни қайд этди: мамлакатдаги шифохоналар фаолияти деярли тўхтаб қолган, шафқатсиз уруш домига тушиб қолган Дарфур шаҳрининг четга чиқишга улгурмаган аҳолиси очарчилик азобини тортмоқда. Бундан ташқари, ТНК томонидан 2000-йилларда ал Башир тузумига қарши қуролли қаршилик кўрсатган маҳаллий халқларни оммавий қирғин қилингани қайд этилди.
Сулҳ тузиш ҳақидаги сўнгги музокаралар шу йилнинг августида Женева шаҳрида ўтказилди. Бироқ можарога алоқадор томонларнинг бирортаси унга ўз вакилларини жўнатгани йўқ.
Нима учун айнан Мавритания Судан клубларини ўз чемпионатига қабул қилди?
Даставвал «Ал-Ҳилол» Танзания (Судандан 2000 чақирим узоқликда) чемпионатида ўйнашни мўлжаллаганди. Лекин бу режа амалга ошмади. Эҳтимол, маҳаллий лига хорижий клуб ўйинларини расмий учрашув сифатида қабул қилишни истамаган бўлиши мумкин. Суданликлар бу борада Уганда ва Ливияга ҳам мурожаат қилган эдилар.
Мавритания лигаси эса умумий жадвал юритишга розилик билдирди, лекин битта шарт билан: мусобақада дастлабки икки ўринни эгаллаган маҳаллий клублар энг яхши жамоа мақомида тан олиниб, афрокубок мусобақаларида иштирок этадилар. Суданнинг икки жамоасидан энг яхши натижага эришгани эса АЧЛ йўлланмасига эга бўлади. Дарвоқе, қитъанинг нуфузли клуб турнири доирасида «Ал-Ҳилол» уруш йилларида Марокаш, Танзания ва Ливияда, «Ал-Миррих» Угандада майдонга тушганди.
Миллий чемпионатнинг ғайриоддий форматини АФФ узоқ ўйлаб ўтирмасдан маъқуллади. Мавритания барча харажатларни ўз зиммасига олди: «Ал-Ҳилол» ва «Ал-Миррих»нинг мамлакатда истиқомат қилиши, ҳаракатланиши ва йиғинларни ташкил этиши маҳаллий бюджет ҳисобидан бўлади. Шунингдек, суданлик ўйинчилар Мавритания клублари учун легионерлар, деб ҳисобланмайдилар.
Норозилар кўпчилик - ҳар икки мамлакатда ҳам
Судандаги мухлислар ва айрим футболчилар етакчи клубларнинг Мавритания чемпионатида иштирок этишига қарши чиқдилар - у ерда футболнинг савияси ўта паст даражада. Бошқа томондан олганда, маҳаллий мухлислар ҳам қочоқ клубларни мамнуният билан кутиб олишмади: уларнинг фикрича, яқинда ривожланиш йўлига ўтган чемпионатнинг (масалан, шу мавсумда VAR пайдо бўлди) заифлигини таъкидлайди.
Мазкур гап-сўзлардан кейин «Ал-Миррих» фанатлари узр-маъзурларини баён этдилар: «Судан клубларининг айрим учрашувлардаги устунлиги футболчиларимизнинг индивидуал ва жамоавий тажрибаси ҳамда маҳорати билан боғлиқ. Бу эса мавританиялик ўйинчилар ёки жамоаларнинг савиялари пастлигини англатмайди».
Ортда қолган 7 турдан кейин «Ал-Ҳилол» 17 очко билан турнир жадвалини бошқариб бормоқда, тўплар нисбати - 15:2. «Ал-Миррих» эса 4 ўйинда 7 очко ва айнан «Ал-Ҳилол»дан мағлубиятни қабул қилган ҳолда 11-поғонани банд этган. Шу тариқа Мавритания клублари суданлик касбдошлари билан 11та учрашувда 3 марта дурангга имзо чекдилар.
Судандаги бошқа клублар қандай ҳаёт кечиришмоқда?
Ҳеч қандай. «Ал-Миррих» мураббийи Суданнинг фақат 2та клуби молиявий жиҳатдан барқарор эканлигини эътироф этди. Қолган жамоалар тарқалиб кетишди. Футболчиларнинг кўпчилиги ўзга мамлакатларга йўл олишди - футболсиз пул ишлаш мақсадида. Лекин айрим ўйинчилар суданликларни легионер деб ҳисобламайдиган Ливия клубларига ўтиб кетдилар.
Нима учун Судан клублари Жанубий Судан чемпионатига ўтмадилар?
Суданнинг қўшниси - жаҳоннинг энг навқирон мамлакати - 2011 йилда мустақилликка эришган. Жанубий Судан сўнгги 13 йилнинг 7 йилини 2020 йилда ниҳоясига етган фуқаролар уруши билан ўтказган, аста-секин барқарорликка эришмоқда. Лекин айни паллада фаровонликдан анча йироқда: оммавий очарчилик даврини бошдан кечирди, дастлабки сайловлар эса мунтазам равишда ортга сурилмоқда. Бу икки қўшни мамлакатнинг ўзаро ўта кескин муносабатдалар, бир-бирларининг ҳудудларидаги исёнчи гуруҳларни қўллаб-қувватлайдилар, шунингдек, нефть конлари хусусида тортишадилар. Лекин айнан Судан биринчи бўлиб Жанубий Суданнинг мустақиллигини тан олди.
Айтганча, Жанубий Судан ҳам ўз чемпионатига эга. Унда 24та жамоа гуруҳларга бўлинган ҳолда чемпионатда иштирок этади. Бироқ Судан грандлари қўшни мамлакатда тўп суриш учун ариза беришмади - балки улар хавфсизлик учун шундай қилишгандир. 1-2 марта улар АЧЛ учрашувларини Жанубий Суданда ўтказишди, лекин доимий иштирокка журъат этишмади.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
Жаҳондаги энг томошабоп, шиддатли ва машҳур футбол лигалари - АПЛ, «А» Серия, Ла Лига, Лига 1нинг жорий мавсуми ўзгача старт олди.
2024 йил Ўзбекистон футболи тарихига зарҳал ҳарфлар билан битиладган йил бўлди.
«Астон Вилла» мажбурий тарзда ўз футболкасидан ҳомий логотипини олиб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789