АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Бош мураббий Самвел Бабаян жамоа таркибини имкон қадар кучайтириш ҳаракатида.
Championat.asia сайти хабарига қараганда, «Навбаҳор» жумладан, «Аякс» ва «Шеффилд Юнайтед» клублари собиқ ҳужумчиси Ришайро Живковичга қизиқмоқда. 1996 йилда туғилган нидерландиялик футболчи фаолияти давомида «Утрехт» ва «Чанчун Ятай» клубларида ҳам ўйнаган. У 2020 йили «Шеффилд» таркибида АПЛнинг бир неча учрашувида майдонга тушган. Живковичнинг охирги жамоаси Нидерландия чемпионати вакили - «Эммен». Умуман, янги мавсумга тайёргарлик жараёнини Наманганда бошлаган жамоада эътиборга молик янгиликлар кўп. Биринчидан, «Навбаҳор» ўтган ҳафта давомида Аброр Исмоилов («Нефтчи»), Фаррух Икромов («Бунёдкор») ва Шаҳбоз Жўрабеков («Сўғдиёна») билан 2 йиллик шартномани расмийлаштирди. Иккинчидан, наманганликлар ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида «Насаф» вакили Шароф Муҳитдинов, «Қўқон-1912» етакчиси Мурод Холмуҳаммедов ва «Сўғдиёна» легионери Лука Чермель билан ҳам келишувга эришишган. Яна бир маълумотга қараганда, «Навбаҳор» сафига Эрон термаси сафида ЖЧ-2022да иштирок этган Абулфазл Жалоли қўшилиши мумкин. Теҳроннинг «Истиқлол» клуби чап қанот ҳимоячиси 24 ёшда. У бунга қадар «Сайпа»да ҳам ўйнаган. Жалоли ва «Истиқлол» ўртасидаги шартнома эса 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt талқинига кўра, эронлик ҳимоячининг трансфер баҳоси 400 минг еврога тенг.
Режага кўра, «Навбаҳор» футболчилари 29 декабргача Наманганда шуғулланишади ва шундан сўнг уларга Янги йил байрами муносабати билан қисқа таътил берилади. 6 январдан эса Туркия йиғинига киришилади. Дарвоқе, ҳозирда эркин агент бўлиб турган ярим ҳимоячи Остон Ўрунов ҳам Наманган клуби машғулотларида кўриниш берди. Тўғри, унинг «Навбаҳор»га расман қайтиши эҳтимоли паст. Кутилишича, Остон яқин орада яна хорижга йўл олади. Чунончи, унинг хизматига Россия клубларидан бири жиддий қизиқмоқда. Қолаверса, Ўрунов араб жамоаларидан ҳам моддий шартлари яхши таклифлар олган. Ҳимоячи Даврон Ҳошимовнинг янги келишувга эришгани ҳақидаги хабарлар ҳозирча тасдиқланмади. «Навбаҳор» билан хайрлашган Зоран Марушичнинг Тбилиси «Динамо»си сафини тўлдириши эса аниқ бўлди. Эслатма, Бабаян сербиялик ҳужумчини айни шу жамоадан таклиф этганди. Суперлиганинг 25та ўйинида жами 1891 дақиқа тўп суриб, 11та гол урганча «Навбаҳор» тўпурарига айланган Марушичнинг Грузия чемпионатига қайтгани ҳақида «Динамо» Тб. матбуот хизмати расман хабар тарқатди.
«НАСАФ»
Ярим ҳимоячи Баҳром Абдураҳимов янги мавсумда ҳам «Насаф» билан бирга бўлади. Жамоа тажрибали футболчи билан ўртадаги шартнома муддатини 1 йилга узайтирди. Абдураҳимов «Насаф» билан энг кўп соврин ютган амалдаги ўйинчи ҳисобланади. У «аждарлар» сафида чемпионатда 3 марта «бронза» ва бир бора «кумуш» соҳиби бўлган, шунингдек, Ўзбекистон кубогини 3 марта боши узра баланд кўтариб, мамлакат суперкубогини ҳам қўлга киритган.
Рўзиқул Бердиев жамоаси эътиборида турган футболчилар сафи анча кенг. Қарши клуби жумладан, Жавоҳир Сиддиқов («Қўқон-1912»), Жасур Жалолиддинов («Локомотив»), Шоҳруҳ Гадоев (АГМК), Шуҳрат Муҳаммадиев, Александар Станиславлевич ҳамда Санжар Шоаҳмедов («Қизилқум») каби футболчиларга бефарқ эмас. Маълумот учун, Шоҳруҳ Гадоев ва Шуҳрат Муҳаммадиев вақтида «Насаф» шарафини ҳимоя қилишган. Рўзиқул Бердиевнинг айниқса, Станиславлевичга қизиқиши жиддий. Маълум бўлишича, Навоий жамоасида самарали тўп сурган сербиялик ярим ҳимоячи ҳам фаолиятини «Насаф»да давом эттиришга мойил.
АГМК
19 декабрь кунидан эътиборан тайёргарлик ишларини бошлаган Олмалиқ жамоаси футболчилари кунига 2 маҳал шуғулланишмоқда. Ҳозирча жисмоний ҳолатни тиклашга катта эътибор қаратилмоқда. Таркибда ўзгаришлар йўқ эмас. Олдинроқ «Қўқон-1912» ҳимоячиси Ойбек Рустамовнинг 2023 йилги мавсум АГМК сафида ижара муддатини ўташи маълум қилинганди. Шартлашувга кўра, олмалиқликларда футболчини кейинчалик тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи бор, албатта, бунинг учун аввало, «Қўқон-1912» трансферга кўниши керак. Миржалол Қосимов шогирдлари янги йилга қадар машғулотларни давом эттиришади ва байрам муносабати билан қисқа таътилга чиқишади. Айтганча, жамоанинг эронлик ярим ҳимоячиси Сиёвуш Ҳақназарига даъвогарлар кўп. Жумладан, ўтган мавсум Суперлиганинг 26та ўйинида 5та гол ва 1та ассист қайд этган легионер билан «Сурхон» расман алоқага чиққани айтилмоқда.
Яна бир янгилик мураббийлар штабига боғлиқ: бунга қадар «Нефтчи» ва «Навбаҳор»да жисмоний тайёргарликка жавоб берган сербиялик Александер Стоймирович эндиликда Олмалиқ клубида Миржалол Қосимовга кўмаклашади.
«ҚИЗИЛҚУМ»
«Қизилқум» тайёргарлик жараёнидан ўрин олган дастлабки назорат ўйинини Муборакда «Машъал»га қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
«Машъал» - «Қизилқум» - 2:0
Голлар: Абдумалик Норқобилов, Беҳруз Облақулов.
Катта эҳтимолки, Навоий жамоаси етакчилари қаторига қўшилишга улгурган Александар Станисавлевич фаолиятини бошқа жамоада давом эттиради. Сербиялик ярим ҳимоячига 2та жиддий харидор бор - «Насаф» ва «Сурхон». Қаршиликлар шунинг баробарида Санжар Шоаҳмедов ва Шуҳрат Муҳаммадиевни ҳам ўз сафларига чорлашмоқда. «Қизилқум»да бу футболчиларни олиб қолиш имконияти паст. Зеро, хабарларга қараганда, жамоа олдида асосан маҳаллий футболчилардан катта қарз йиғилиб қолган. Кутилишича, Ўзбекистон футболчилари уюшмаси мазкур ҳолат бўйича назоратни қўлга олмоқчи.
«ОЛИМПИК»
Sports.kz сайти хабарига таянсак, Темур Кападзе жамоаси 26 декабрь куни (кеча) Туркияда Қозоғистоннинг «Қайсар» клубига қарши майдонга тушди. Тўғри, қозоқ сайтида Виктор Кумиковнинг янги жамоаси Ўзбекистон олимпия термаси билан куч синашиши ёзилган. Лекин ЎФА матбуот котиби маълумотига кўра, бу хабар бироз нотўғри талқин этилган. Яъни «Қайсар»нинг рақиби Ўзбекистон олимпия термаси эмас, «Олимпик» клубидир. Аммо пойтахт жамоаси матбуот хизмати йиғин ёки ўртоқлик ўйини ҳақида маълумот берганича йўқ.
«СЎҒДИЁНА»
«Сўғдиёна» раҳбарияти жамоадан кетган етакчи футболчилар ўрнини тўлдириш ҳаракатига тушди. Жиззахликлар айни пайт бир қатор номзодлар билан музокара жараёнини бошлашган. Жамоа ҳозирча «Навбаҳор»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Станислав Андреев билан келишувга эришди. 34 ёшли футболчи якунланган мавсум Суперлиганинг 19та ўйинида майдонга тушганди. «Сўғдиёна» шунингдек, «Бунёдкор» билан хайрлашишга улгурган нигериялик ҳужумчи Иброҳим Томивани ўз таркибида кўрмоқчи. Тажрибали ҳимоячи Сардор Қулматов эса «Сўғдиёна»даги йўқотишлар кўламини кенгайтириши мумкин. Маълум бўлишича, у Малайзия Суперлигаси иштирокчиси - «Теренггану» билан шартнома тузишга яқин. Маълумот учун, вақтида Лутфулла Тўраев ва Санжар Шоаҳмедов айнан шу жамоада ўйнаб қайтишганди.
Бу вақтда «Сўғдиёна» стадионида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Айни пайт майдонга замонавий дренаж тизими ўрнатилмоқда. Мазкур жараён якунлангач, майдон текисланиб, чим ётқизиш ишлари бошланади.
«БУНЁДКОР»
«Бунёдкор» ўртоқлик учрашувларига фаол киришди. Тошкентда «Нефтчи»га қарши ўтказилган биринчи назорат ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, такрорий баҳсда «қалдирғочлар» ягона гол эвазига устун келишди.
«Бунёдкор» - «Нефтчи» - 1:1
Голлар: Судайси Жўрабоев - Шаҳзод Убайдуллаев.
«Бунёдкор»: Суҳроб Султонов (Владимир Назаров), Даврон Эргашев, Александр Зевадинов, Суҳроб Иззатов, Наримон Аҳмаджонов, Акбар Исматуллаев, Оллоберган Каримов, Азиз Тўлқинбеков, Фарҳод Ўткиров, Билол Туплиев, Жасур Ҳакимов.
Захира: Авазбек Ўлмасалиев, Судайси Жўрабоев, Музаффар Олимжонов, Абдуазим Ортиқов, Абдуллоҳ Омоналиев, Усмонали Исмоналиев, Муҳаммадаюб Омонов, Шерзод Мирзажонов, Муҳаммадсафо Фозилов, Диёр Жалолиддинов, Жасур Ёқубов, Шоҳжаҳон Хайруллаев, Арлен Шаршинбеков.
«Бунёдкор» - «Нефтчи» - 1:0
Гол: Абдуазим Ортиқов.
«Бунёдкор» (бошланғич таркиб): Владимир Назаров, Аваз Ўлмасалиев, Жасур Ёқубов, Абдуллоҳ Омоналиев, Диёр Жалолиддинов, Акбар Исматуллаев, Билол Туплиев, Оллоберган Каримов, Фарҳод Ўткиров, Шерзод Мирзажонов, Судайси Жўрабоев.
Маълумотларга қараганда, «Бунёдкор» айни пайт «Насаф»нинг икки вакилига қизиқмоқда. Гап дарвозабон Абдувоҳид Неъматов ва ҳимоячи Абубакрризо Турдиалиев ҳақида кетмоқда. Маълумот учун, Неъматов Қарши клуби таркибида Суперлига ва Ўзбекистон кубогининг 18та ўйинида иштирок этиб, 15та гол қўйиб юборган бўлса, Турдиалиев «Олимпик»да ижара муддатини ўтади (жами 20та учрашувда майдонга тушди).
«НЕФТЧИ»
Виталий Левченко бошқарувидаги «Нефтчи» Тошкент йиғинини «Бунёдкор»га қарши 2та назорат ўйини билан якунлади. Биринчисида кучлар тенг келган бўлса (1:1), иккинчисида фарғоналиклар минимал ҳисобдаги мағлубиятни тан олишди.
«Бунёдкор» - «Нефтчи» - 1:1
Голлар: Судайси Жўрабоев - Шаҳзод Убайдуллаев.
«Нефтчи»: Акбар Тўраев, Алексей Ларин, Андрей Мишенко, Зоир Жўрабоев, Умар Адҳамзода, Аббос Ғуломов, Ҳумоюн Шербўтаев, Суннатилла Абдуллажонов, Юрий Батюшкин, Дмитрий Лисакович, Шаҳзод Убайдуллаев.
Захира: Нурилло Тўхтасинов, Лутфулла Тўраев, Фозил Мусаев, Улуғбек Ҳошимов, Лука Надирадзе, Шуҳратилло Раҳмонов, Иззатилла Абдуллаев, Нодир Неъматхонов, Дониёр Валиев, Фахриддин Муҳаммадов.
«Бунёдкор» - «Нефтчи» - 1:0
Гол: Абдуазим Ортиқов.
«Нефтчи»: Акбар Тўраев, Муҳсин Убайдуллаев, Алексей Ларин, Андрей Мишенко, Умар Адҳамзода, Ҳумоюн Шербўтаев, Дониёр Валиев, Дмитрий Лисакович, Юрий Батюшкин, Улуғбек Ҳошимов, Шаҳзод Убайдуллаев.
Захира: Шуҳратилло Раҳмонов, Ислом Абдуллаев, Раҳмон Рўзиев, Нодир Неъматхонов, Фозил Мусаев, Абдуллоҳ Олимов, Нурилло Тўхтасинов, Фахриддин Муҳаммадов, Суннатилла Абдуллажонов.
Бу учрашувларда «Нефтчи» кўригида бўлиб турган украиналик ярим ҳимоячи Юрий Батюшкин ва беларуслик хавбек Дмитрий Лисакович майдонга тушишди. 30 ёшли Батюшкин фаолияти давомида Украинанинг «Сталь», «Николаев», «Горняк-Спорт», «Металлист 1925» ва Грузиянинг «Дила» жамоаларида тўп сурган. 23 ёшли Лисакович эса «Узда», «Крумкачи», «Торпедо» (Минск), «Ислочь» каби Беларусь клублари шарафини ҳимоя қилган. «Нефтчи» машғулотларига олдинроқ қўшилган грузиялик 31 ёшли ҳужумчи Тома Табататзе эса 1 йиллик шартномага имзо чекди. У ўтган мавсум Қозоғистон Премьер-лигаси вакили «Акжайик»нинг 20та ўйинида 11та гол ва 8та ассист қайд этганини алоҳида айтиш керак. Виталий Левченко жамоаси шунингдек, Ўзбекистон U-20 термаси дарвозабони Асрор Кенжаевни ҳам ўз сафига қўшиб олди. «Чиғатой» футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланган кипер 2004 йили туғилган.
«Нефтчи» тайёргарликнинг иккинчи босқичини Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб боради. Ҳозирча жамоанинг у ерда Польша клубларига қарши майдонга тушиши аниқ - 11 январь кунига «Висла» (Краков) билан ўйин белгиланган бўлса, 19-санада «Радомяк» спарринг-рақиб вазифасини ўтайди.
«МЕТАЛЛУРГ»
Кутилишича, мухлисларимизга АГМК, «Қизилқум» ва «Турон» клубларидаги ўйинлари билан таниш беларуслик ярим ҳимоячи Владислав Касминин янги мавсумни Бекобод жамоасида бошлайди. 33 ёшли футболчидан ташқари, Марко Обрадович ҳам «Металлург» сафини тўлдириши мумкин. Клуб сербиялик 31 ёшли ҳужумчи билан келишувга эришгани айтилмоқда. Эслатма, Обрадович 2021 йили «Нефтчи»да ўйнаб, 19та учрашувда 12та гол урган ва Про лига тўпурари бўлганди. У шунинг баробарида Про лиганинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилганди. «Металлург» эътиборидаги яна бир футболчи - бу сербиялик ҳимоячи Иван Йосович. Аввалги мавсум «Қўқон-1912»да тўп сурган футболчининг Бекобод клуби сафига қўшилиши эҳтимоли баланд.
«СУРХОН»
Термиз жамоаси трансферлар билан фаол шуғулланмоқда. Дейлик, «Сурхон» ҳозирда АГМКнинг эронлик ярим ҳимоячиси Сиёвуш Ҳақназари ва «Қизилқум»да ўзини кўрсатган Александар Станисавлевични ўз сафига чорламоқда. Жамоа раҳбари Ҳамиджон Актамов айниқса, ўзига яхши таниш сербиялик ярим ҳимоячини кўндиришдан умидвор.
«ТУРОН»
Бахтиёр Ашурматов бошқарувидаги жамоа таркиби маҳоратли футболчилар ҳисобига тобора кучаймоқда. Яйпанликлар ҳозирга қадар Достон Тўхтабоев («Машъал»), Азим Аҳмедов («Навбаҳор»), Қувондиқ Рўзиев («Қўқон-1912»), Раҳим Давронов («Навбаҳор»), Шоҳназар Норбеков («Қўқон-1912») ва Хуршид Мухторов («Локомотив») билан шартнома тузишга улгуришди. Қолаверса, «Турон» икки нафар етакчиси - Билолхон Тошмирзаев ва Ҳумоюн Муртозаев билан келишув муддатини 2 йилга узайтирди. Абдуғани Камолов эса 1 йилга мўлжалланган янги шартномани расмийлаштирди. Тажрибали ярим ҳимоячи Ислом Исоқжонов ҳам «Турон» машғулотларида иштирок этмоқда. У ўтган мавсумни «Металлург»да бошлаб, ёзда Қирғизистоннинг «Алай» клуби таклифини қабул қилганди. Суперлига дебютанти сафида янги легионер ҳам кўришимиз мумкин. Гап июнь ойида Нигерия миллий жамоасида дебют қилган ҳужумчи Виктор Мбаома ҳақида кетмоқда. Ёзда «МК Жазоир» сафига қўшилган 26 ёшли футболчи унинг 6та ўйинида майдонга тушди.
«Турон» билан хайрлашган футболчилар ҳам бор. Жумладан, Дониёр Исмоилов ва Акмал Турсунбоевга рухсат берилди. Якунланган мавсум Яйпанда ижара муддатини ўташган Сардор Теляков, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Низомиддин Зиёвуддинов ва Сардор Абдунабиев эса ўз клубларига қайтишди.
«ЛОКОМОТИВ»
«Локомотив» Тожикистон миллий ва олимпия жамоалари ҳужумчиси Рустам Соиров билан 2 йиллик шартнома тузди. 2002 йилнинг 12 сентябрь куни Душанбе шаҳрида туғилган бу футболчи «Истиқлол» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Соиров ҳозирга қадар «Истиқлол» билан Тожикистон чемпионати, кубоги ва суперкубогида зафар қучиш баробарида ОЧЛ ҳамда ОФК кубоги турнирларида қатнашган. 20 ёшли ҳужумчи ўтган йили Тожикистон Суперлигасида 15та гол урганини айтиш ўринли. Ваҳоланки, у мавсумнинг иккинчи ярмида «Левадия» (Эстония) шарафини ҳимоя қилди. «Темирйўлчилар» сафини тўлдирган яна бир футболчи - Иван Соловьёв. «Насаф» билан хайрлашган россиялик ярим ҳимоячи «Локомотив»да 2 йиллик келишув асосида ўйнайди. Македониялик ярим ҳимоячи Боян Найденов трансфери ҳам расман эълон қилинди. Кўриниб турибдики, «темирйўлчилар» тезда Суперлигага қайтмоқчилар.
«ДИНАМО»
«Динамо» янги мавсумга Вадим Абрамов қўл остида тайёргарлик кўрмоқда. 20 декабрь куни бошланган машғулотлар бугун (27 декабрь) якунланади. 5 январь куни эса «динамочилар» Тошкентда тўпланишади. Янгиликка келсак, 2022 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида Самарқанд клуби сафига қўшилган Шоҳруҳ Маҳмудҳожиевга Тожикистоннинг амалдаги чемпиони - «Истиқлол» жиддий қизиқмоқда. «Динамо» билан шартномаси тугаган ҳужумчи олдида Малайзияга йўл олиш варианти ҳам бор. Тўғри, унинг ўзи Суперлигада қолиш ниятида.
«МАШЪАЛ»
Муборак клуби «Баҳром Вафоев» стадиони захира майдонида Суперлига вакили «Қизилқум»га қарши назорат ўйини ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Машъал» - «Қизилқум» - 2:0
Голлар: Абдумалик Норқобилов, Беҳруз Облақулов.
Клубларнинг расмий сайтларидаги маълумотлардан ҳам фойдаланилди
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789