«ПСЖ» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Марсель шаҳридан бўлган кабобчини судга бермоқчи. Бунга кабобхона Мбаппенинг номидан рухсатсиз фойдалангани сабаб бўлган. Гап шундаки, Марсель шаҳридаги кабобчи Муҳаммад Ҳенни маҳсулотларидан бирида футболчининг номини ишлатганидан сўнг Килиан Мбаппенинг вакилларидан шикоят хати олганини маълум қилди. Ҳенни ўз маҳсулотларидан бирини реклама қилаётганда, уни «Килианнинг боши каби думалоқ», - дея изоҳлаган. Бу ҳолат Мбаппега ёқмаган. Футболчининг вакиллари бу ҳаракат учун Муҳаммад Ҳенни ва унинг кабобхонасини судга бермоқчи.