Шунга қарамай, Карло Анчелотти таркиб танлашда қийинчиликларга дуч келяпти. Марказий ҳимоячи Начо Фернандеснинг кетиши, Давид Алабанинг оғир жароҳати ва айрим ҳимоячиларнинг сафдан чиқаётгани орқа чизиқни кучайтириш талабини қўймоқда. Испан манбаларининг ёзишича, мадридликлар Ла Лиганинг ўзидан ҳимоя чизиғини мустаҳкамлай оладиган ўйинчи топди. Ёзда «қироллик клуби» раҳбарияти 20 ёшли Кристиан Москерани трансфер қилишга тайёргарлик кўряпти. Иқтидорли ҳимоячи «Валенсия»га тегишли. Трансферлар бўйича экспертларнинг таъкидлашича, мадридликлар бу футболчини 30 миллион евро эвазига Мадридга кўчириб келиш имконига эга. Москера «Валенсия» тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган йили ёзда асосий таркибга қабул қилинди. Шундан кейин унинг трансфер суммаси 30 карра ошгани қайд этилган.