Моур ҳозирча жим...

Моур ҳозирча жим...

Португалиялик мутахассис Жозе Моуринью миллий жамоаси бош мураббийи эҳтимолини ўйлаб кўрмоқда.

The Telegraph хабарига кўра, 59 ёшли мутахассисга Португалия футбол федерацияси таклиф билан чиққан, бироқ мураббий ҳали бунга жавоб бермаган. Моуринью клублардаги фаолиятини якунлаш ниятида эмас. У Римда қолиб, клуб билан совринлар ютишни истамоқда. Моуринью ўз жавобини Евро-2024 саралаш босқичигача айтиш ниятида. Португаллар йирик турнир учун курашда Лихтенштейн, Люксембург, Босния ва Герцеговина ҳамда Исландия термаларига қарши баҳс олиб боради. Португалиялик мутахассиснинг «Рома» билан келишуви 2024 йил ёзига қадар давом этади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.