АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Ньюкасл» либосларининг учинчи тўплами расман намойиш этилиши ҳамоно, можарога сабаб бўлди.
У аввалги концепт билан бир хил кўриниш олган. Тўлиқ оқ рангдаги футболканинг ёқа ва енг қисми яшил тусга кирган ва бу ранглар ноодатий дизайнерлик қарори сифатида баҳоланган.
Ушбу комплект Саудия Арабистони термаси киядиган либосни эслатиб юборгани «Ньюкасл»нинг аксарият фанатлари эътирозига сабаб бўлди:
*** «Уларга тегишли эканимиз улар сингари кўринишимиз кераклигини англатмайди»;
*** «Саудияликлар бизнинг бренд ва нусхаларимизни ўзлаштириб олаётганликларини ҳазм қилолмаяпман»;
*** «Бу ерда фақат Саудия Арабистони термасининг либосини кўряпман, «Ньюкасл» футболкаларининг учинчи тўплами қани?».
Ижтимоий тармоқларда бундай изоҳлар етарлича топилади. Май ойидаёқ клуб раҳбариятидан концептни қайта кўриб чиқишни сўрашган, аммо бу пайтга келиб дизайн маъқуллангани сабабли либослар тикиб бўлинганди. «Танқидлардан хабардорман, - дейди «Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Хау. - Ушбу масаланинг назоратига эга эмасман. Саудия Арабистонига ташриф чоғи жамоамизга қизиқиш юқорилигини кўрдик. Тахминимча, либосларимизни ишлаб чиқарувчилар буни билишгани туфайли вазият шундай тус олган».
Ушбу ранглар жамланмаси, учинчи тўплам бўлсада, «Ньюкасл» учун янгилик. Аммо учинчи форма ҳар доим ноодатий дизайнерлик ва маркетинг қарорларига эга эканлиги, у қўшимча эътиборни тортиш ва ассортиментни кенгайтиришни тақозо этишини тушуниш лозим. Уни яратишда дизайнерлар ҳам ранглар, ҳам технология бўйича тажрибага қўл уришади. Шунингдек, комплектларни нимагадир ёки кимгадир боғлашади - масалан, «Реал»нинг мавсум-2014|2015даги формаларини япониялик дизайнер Ёдзи Ямамото ишлаб чиққанди.
Аммо «Ньюкасл»нинг ҳолатида Саудия Арабистони билан боғлиқлик мухлисларга ёқяпти, дейиш мушкул. Инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича огоҳлантириш ва унинг олдини олишни асосий мақсад сифатида белгилаган Amnesty International ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ҳам ушбу масалага ўз муносабатини билдирди. Унинг вакиллари Қатар ва Саудия Арабистонида инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича бир неча маротаба чиқиш қилишган, ҳозир ҳам бир четда жим қараб турмоқчи эмаслар.
«Агар «Ньюкасл» формасини ўзгартирсаю, у Саудия Арабистони миллий рангларига мос тушса, бу Саудия доллари кучини «яланғочлайди», қиролликнинг инсон ҳуқуқларини шафқатсиз ва қонга бурканган ҳолда бузишини ювиш ҳисобланади, - дейилади Amnesty International вакилининг баёнотида. - Гарчи улар саудиялик хўжайинлар ва клуб келишган ҳолда иш тутаётганини таъкидлашсада, бу режим «Ньюкасл»дан ижобий имидж яратиш учун фойдаланаётганининг яққол исботидир. Барча - мухлислардан тортиб, футболчиларгача - Саудия Арабистонининг ташвиқот кампаниясига қарши чиқишлари, мавжуд вазият ва раҳбариятнинг ваколатини суиистеъмол қилаётгани ҳақида гапиришлари керак. Спортдан бу тариқа фойдаланишларига йўл қўймаслик лозим».
Лекин бу ҳолат кимнидир ташвишга солаётгани амримаҳол.
Ў.УМАРОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789