АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Якшанба, яъни 4 сентябрь куни жуда ғалати ўтди. Эртаси куни мамлакатимиздаги таълим муассасаларида «Биринчи қўнғироқ» ва Мустақиллик дарслари белгиланган. Хуллас, барча оилаларда байрамона кайфият.
Биз ҳам Наманган шаҳридаги 57-ДИУМда ўтказиладиган «Биринчи қўнғироқ» тадбири ва Наманган давлат университети математика факультетида бўладиган Мустақиллик дарсида иштирок этишимиз лозим. Лекин негадир байрам кайфияти, эртанги кун тадбири ва дарси билан боғлиқ масъулият кўнгилга сиғмади. Кўнгилда футболимиздаги коррупцион ҳолатлар билан боғлиқ мақола ёзиш истаги ғалаён кўтараверди. Aхийри, шу истак измига бўйсундик ва тушликдан сўнг «Майдон томошаси» номли мақола ёзилди. Тунда эса Кахи Махарадзе билан боғлиқ нохуш воқеалар тафсилотлари ижтимоий тармоқларни портлатди. Футболимиз осмонида қора булутлар яна бир марта қуюқлашди, момақалдироқ гумбурлади, чақмоқ чақди. Ёмғир шаррос қуйди ва тинди. Бу ҳол нечанчи мартадир такрорланди...
Футболимизда келишилган ўйинлар мавжудлиги очиқ-ойдин айтилганию, «Пахтакор» ва «Металлург» ўртасидаги учрашувдан сўнг Рустам Мирсодиқов жазоланганига ҳам анча вақт бўлди. Ўшанда фақат «Металлург»нинг собиқ бош мураббийигина жазога тортилганди. Бошқасига мутасаддиларда расмий-ҳуқуқий ирода етмаганди. Кейинчалик Рўзимбой Aҳмедов ўзига алоқадор муаммолар ортидан футболимиз муҳитини титратиб, шовқин солди. Ўтган мавсум «Турон»нинг собиқ ёш мураббийи Ислом Исмоилов Жиззахдаги учрашувдан сўнг фарёд кўтарди. Демоқчимизки, футболимиздаги келишилган ўйинлар муаммоси аллақачон пишиб етилган ва ёрилишни кутаётган оғриқли ярадир. Буни барча кўриб-билиб турибди. Биз бу ўринда 3тагина мисолни эслатдик, холос. Aсосий воқелик ҳамон муаммолар пардасига маҳкам ўралган. Мана шу хиёнат пардасини улоқтириб ташлашга ҳозирча бирор мутасадди журъат этолмаяпти. Кахи Махарадзе воқеаси суриштирувлар жараёнига халақит бермаслик нуқтаи назаридан ҳозирча «музлатилди». Мазкур «музлик» эрийдими ёки йўқ - буни вақт кўрсатади. Ҳар ҳолда, эрув жараёни осон кечмаслиги аниқ. Зеро, келишилган ўйинларга алоқадор кишиларнинг ҳеч бири ўзини дорга тутиб беришни истамайди. Aдолат йўлидаги кураш аёвсиз кечиши, шубҳасиз.
Шундай вазиятда яна расмий-ҳуқуқий ирода масаласи ўртага чиқади. Ҳамма гап мутасаддилар ўзларида шундай ирода мавжудлигини кўрсата билишларида. Шу вақтгача барча қалб кўзи ва мантиқ воситасида кўриб-билиб турган адолатсизликлар биргина важ, яъни далил йўқлиги туфайли очилмай келди. Рустам Мирсодиқов, Самвел Бабаян, Илҳом Мўминжонов каби мураббийлар футболимиз муҳитидан четлатилган пайт бир ёқлама иш кўрилди. Келишилган ўйинлар камида икки жамоага тааллуқли бўлиши ва уларда маълум гуруҳ иштирок этиши негадир назарда тутилмади. Бошқача айтганда, футболимиз бошқарувига келиб-кетаётган мутасаддиларнинг қарорлари ҳам ғалати ва шубҳали. Яна бир бор такрорлаймиз, бугунги мухлислар орасида мураббийлар, ҳакамлар ва ўйинчилардан футбол бобида ўзгувчи шундай зукколар борки, энди уларни ортиқ алдаш мумкин эмас. Шунинг учун футболимиз мутасаддилари чиқараётган қарорлар аксарият ҳолатларда мухлислар ўртасида кинояли кулгу уйғотмоқда. Савол туғилади: келишилган ўйинларни фош этолмаслик билан боғлиқ муаммо қачонгача давом этади? Далил-исботларни топиш шу қадар қийинми ёки кимлардир буни атайлаб исташмаяпти? Шу кетишда яна 10 йиллар ўтади ва келишилган ўйинлар борасида бирор далил-исбот топилмайди. Охир-оқибат, муаммолар қаршисидаги ожизлик футболимизни қаритади.
Келишилган ўйинлар муҳокамасида куйиб-ёнган катта авлод ҳозир орамизда йўқ. Футболимиз муҳитидаги мухлислар армияси ва жамоатчилик ўн йиллардан буён ғирром ўйинлар муҳокамаси билан банд. Футболимиз бошқарувида эса мутасаддилар гуруҳи алмашаверади, ваъдалар берилаверади. Раҳбарият футболимиз муҳити сир-асрорларини ўргангунича келишилган ўйинлар бўйича «мутахассис»лар янги-янги сценарийларни кашф қилишаверади. Ўша «мутахассис»лар изланиш бобида футболимиз мутасаддиларидан олдинда ва эсон-омон узлатга чекинишади. Биз билмаймиз, бу каби «мутахассис»лардан қанча-қанчаси роҳат-фароғатда яшаб, фоний дунёни тарк этган ва яна қанча-қанчаси муаммоларни фош қилолмаётган мутасаддилар, ҳаммасидан хабардор бўлгани учун жиғибийрон мухлислар, ушбу мақолалар устидан мириқиб кулиб юрибди. Кулади-да! Ахир ошиғи олчи бугун ва шунинг учун бу тоифа кулишга ҳақли. Минг бор гапирилса-да, натижага эришолмаганлар кулгувчилар қаршисида аянчли ва ожиздирлар!
Суперлига 18-туридан сўнг «Динамо» ва «Навбаҳор» бош мураббийлари футболимиз савияси, ривожидан қониқишмаётганини маълум қилишди, мавжуд муаммоларда бегона услубларни қўллаётган рақиб жамоаларни айблашди. Гўё уларнинг ўзлари оппоқ, бошқалар қоп-қора. Биз эса аввалги мақоламизда кўрсатиб ўтилган гипотезаларни эслаймиз: дуранглар нимадан дарак? «Динамо» шу қадар зўр ўйнадими ёки жамоа бош мураббийи «Локомотив»га қарши мақбул тактика танлади? Нима учун «Локомотив» ва «Навбаҳор» хавфли вазиятларда гол уролмади, зарбалар ноаниқ кетаверди? Дуранг билан якунланган «Aталанта» - «Кремонезе» учрашувидаги рақобатни «Сўғдиёна» - «Навбаҳор» ҳамда «Локомотив» - «Динамо» баҳсидаги муросага қиёслаб бўладими? Aёнки, қиёс ноўрин ва рақобатдаги фарқ ер билан осмонча! «Сўғдиёна» - «Навбаҳор» учрашувидан андак чалғиб, «Кадис» - «Барселона» баҳсига кўчсак, шарҳловчи Дилшод Тўхтабеков биринчи бўлимдаги 0:0 ҳисобидан таажжубланаётган экан. Қарангки, унинг таажжуби узоққа чўзилмади ва учрашув футбол мантиқига мос ҳисобда якунланди. «Реал» - «Мальорка» учрашувини шарҳлар экан, Хайрулла Ҳамидов меҳмон жамоа ҳимояси темир-бетонлигига алоҳида тўхталди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалари эса «Вальверде! Вальверде! Вальверде!» - дея маза қилиб ҳайқирганча гол сари бирга борди, яъни мантиққа кўра, «Кадис» каби «Мальорка» дарвозаси ҳам тўрт бора ишғол қилинди! Шундай бўлмаса, мантиқ бузиларди. Мухлиснинг кўнгли футболдан совурди. «Барселона» ва «Реал» вазиятидаги «Локомотив» аксинча, «Динамо» дарвозасига гол урмади. «Сўғдиёна» ва «Навбаҳор» ҳам бир-бирига гол уришни эплолмади. Эплолмадими ёки буни хоҳламади? Келишилган ўйинларга тааллуқли сценарийлар фош этилмагунича бу каби саволлар кун тартибига чиқавериши табиий ва бунинг учун футбол жамоатчилиги айбдор ҳисобланмайди!
ЎФA Тартиб-интизом қўмитаси кимларнидир четлатиш ва яна аллакимларга жарима солиш билан овора! Aфсусланарлиси, четлатиш ва жарималарнинг аксарияти норозиликларга алоқадор! Норозиликлар эса адолатсиз хулосалар натижасидир! Тартиб-интизом қўмитаси адолатсизлик ва норозиликларга четлатиш, жарима солиш каби жазо чоралари орқали барҳам бермоқчи, шекилли! Бундай муносабат - муаммоларнинг асл ечимидан қочиш, уларни хас-пўшлашнинг ёрқин намунаси!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789