АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Қўқон-1912» клуби «Локомотив» стадионида ирода намойиш этди ҳамда 90+4-дақиқадаги гол эвазига зафар қучди.
Бу ғалабанинг қадри уч ҳисса кўпроқ, деб ҳисоблаймиз. Боиси, жамоада жиддий молиявий муаммолар мавжуд. Клубнинг шундай даврда бир тан ва бир жон бўлишга ҳаракат қилаётганига қойил қолиш керак. P.S.: футболимизнинг 110 йиллик юбилейи нишонланяти. Бизда эса шу 110 рақамига сабабчи шаҳар жамоасида муаммо бор. П — парадокс...
***
- Стадионлар ёритгичларини яхшилаш арафасида турган клублар: «Машъал», «Сурхон», «Навбаҳор». Муборакдаги стадион июль ойи якунига қадар талабни бажариши режалаштирилган. «Сурхон» клубида янги раҳбарият барча масалани ҳал қилишга тайёр. Фақатгина аввал эски қарздорлик ҳамда стадион масаласи ҳал этилиши керак. Термиздаги майдон майсаси яхши ҳолатда. Яхши техника харид қилиш керак. Намангандаги стадион эса терма жамоа ўйинлари баҳона ёритгичларини яхшилаб олади. Шу йилнинг ўзида «Истиқлол», «Жар», «Андижон», АГМК стадионлари ҳам талабни бажариши режалаштирилган. Сўнгги 1,5 йилда майдонлар ва прожекторлар масаласидаги позициямиздан келиб чиқиб, секин-аста ўсаётганимизни ҳис қиляпмиз.
***
- ОФК қаторасига учинчи марта футзал клублари ўртасидаги Осиё чемпионатини бекор қилди. БАА мусобақани қабул қилмайди. Мана шу уч мавсум ичида бизда чемпионлар ўзгарди: АГМК, «Пахтакор» ва «Жиззах-Кентекс». Афсуски, ҳар уч жамоа халқаро майдондан четда қолди.
***
- Андижон вилояти ҳокими билан кўришганимиздан кейин «Андижон» кетма-3 тур 90-дақиқадан кейин ғалаба голини урди. Кўринишидан, келишилган масала ҳам сўнгги дақиқаларда ҳал бўлса керак.
***
- Бир неча кун аввал Coca-Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган «Сурхон» — «Сўғдиёна» учрашуви санасини ўзгартиришни сўраб меҳмон жамоа хат ёзди. ПФЛ бунга рад жавобини бергач, «Сўғдиёна» ЎФА орқали масалани ҳал қилишга уриниб кўрди. Менимча, кимлардир ПФЛ позицияси қатъий эканини ҳали ҳам тушуниб етмаган. Биз ўз чемпионатимизни ҳурмат қиламиз. Унинг ривожи йўлида қандай қийинчиликларга дуч келаётганимизни биламиз. Шундай экан, қўққисдан пайдо бўлган ўртоқлик ўйини сабаб, расмий учрашув санасини ўзгартирмаймиз. Албатта, Суперлига мураббий-у футболчиларини ҳам лигани ҳурмат қилишга чақирамиз. Суперлига тақвими эълон қилинганига бир неча ой бўлди. Биз бунда эҳтимолий барча масалаларни ҳисобга олганмиз. Ким ўз чемпионатини ҳурмат қилса — кейинги режаларни унга қараб мослаши шарт. Чунки сен ўзингни ҳурмат қилмагунингча, сени биров ҳурмат қилмайди.
***
- Students Cup аҳамиятли лойиҳа. Илк мусобақадаёқ талабалар меҳрини ҳис этишни бошладик. Келажакда универлар ўртасидаги футбол учрашувлари Суперлига ўйинларидан-да аҳамиятлироқ бўлишига ишонамиз.
***
- Виктор Карпенко ўтган ҳафта якунида Про лицензиясининг барча модулларини якунлаб, имтиҳон топширди. Яхши ўтган бўлса, тез орада диплом олади. ПФЛ шундан кейингина уни рўйхатдан ўтказиши мумкин. Кеча Карпенко «Бунёдкор» бош мураббийи сифатида илк ўйинини ўтказди (Про курсларида тўлиқ ўқиганидан келиб чиқиб, унга вақтинча имконият тақдим этилган). Агар у имтиҳонлардан муваффақиятли ўтолмаса, Суперлига клубини бошқариш имконияти бўлмайди. Бу борада мураббийга омад тилаймиз. Собиқ бош мураббий эса раҳбарият томонидан лавозимидан озод этилган бўлса-да, ҳозиргача ариза ёзгани йўқ. Бу эса шартнома тўлиқ бекор қилинмаганини билдиради.
***
- Футболчиларимизнинг вақт чўзишлари масаласида кўп ёзиляпти. Бу борадаги танқидларга тўлиқ қўшиламан ҳамда лига раҳбари сифатида футболчи ҳамда мураббийларни эркакка ўхшаб футбол ўйнашга чақираман. Уларга маош футбол ўйнаётганликлари учун тўланади, вақт чўзиш учун эмас. Баъзида пулни ҳалоллаб олиш ҳақида ҳам бош қотириш керак.
Диёр ИМОМХЎЖАЕВ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789