АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Марокаш терма жамоасидан қабул қилинган аламли мағлубият учун Луис Энрике кечиришмади ва уни ўз лавозимидан четлатишди.
Энди Испания терма жамоаси Энрикенинг номдоши - Луис де ла Фуэнте раҳбарлигида фаолият юритади. 61 ёшли мутахассис 2013 йилдан шу пайтгача турли ёш тоифаларидаги ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларини бошқариб келди ва ўз вазифасини аъло даражада уддалаётганди. Гап нафақат унинг Бош жамоага етказиб берган бир талай ёш футболчилар, балки улар билан қўлга киритилган совринлар ҳақида.
2015 йилда испаниялик мутахассис 19 ёшгача бўлган, 2019 йилда эса 21 ёшли шогирдлари билан Европа чемпионатида зафар қучди. Шунингдек, у Токио Олимпиадасида ҳам бош мураббий вазифасини адо этиб, жамоани финалга олиб чиқди. Ҳал қилувчи беллашувда Испания Бразилияга имкониятни бой берди.
Де ла Фуэнте номзодини қўллаб-қувватлайдиган ҳал қилувчи далил - Қатар мундиалининг нимчорак финалида Марокаш терма жамоасига имкониятни бой берган жамоа аъзоларининг деярли барчаси Фуэнтенинг шогирдлари. Навқирон Гави, Педри, Фатидан тортиб Асенсио, Родри ва Дани Себальосларгача. Мутахассис Испанияда инсон ва малакали мураббий сифатида юксак нуфуз ва ҳурмат қозонган. У ёш футболчиларни мукаммаллик сари етаклаш билан биргаликда, натижани ҳам унутмайдиганлар тоифасидан. 2019 йилдаги қитъа биринчилигида қайд этилган муваффақиятдан кейин, Marca мураббийга қуйидагича таъриф берганди:
«У билан ўтказган мулоқотдан кейин, ўзингизни бақувват ва енгил ҳис этасиз, кайфиятингиз кўтарилади. Луис де ла Фуэнте - кун бўйи спорт залидаги машғулотлар эвазига топилган жисмоний қувват ва инсоний фазилат соҳиби. Ўз касбига меҳр қўйган, чарчаш нималигини билмайдиган фидойи мураббий. У доимо жамоа манфаатини устун қўяди, атрофидагилар эҳтиёжига эътиборли, номақбул қилиқлардан холи. Бу - Луис де ла Фуэнте. У ўта мураккаб вазиятларда ҳам тегишли ечимни топа оладиган мутахассис, ёшлар терма жамоаси билан юксак чўққиларни забт этди. буни фақат ўз ишининг усталари уддалайдилар».
Яна бир жиҳат - футболчи сифатида Луис де ла Фуэнте унчалик машҳур эмас. 80-йилларда у «Атлетик», «Севилья» жамоаларида тўп сурган, 1994 йилда «Алавес» жамоасида бутсаларини михга илганди. Орадан 17 йил ўтгач, шу жамоани мураббий сифатида қабул қилиб, атиги 3 ой бошқарганди. Очиғи, клубларда, айниқса катта ёшлилар жамоаларида ишлари юришмаган, ёшлар билан дурустроқ ишлаганди. Нурли чўққиларга у терма жамоалар билан кўтарилди.
Дарвоқе, Луис де ла Фуэнте бир марта миллий терма жамоани бош мураббий мақомида майдонга олиб тушганди. Шу йилнинг 8 июнидаги Литвага қарши учрашувга Луис Энрике хасталиги (коронавирусга топширган тести мусбат натижа берганди) туфайли кела олмаганди. Ўша беллашув «қизил Фурия»нинг йирик (4:0) ғалабаси билан ниҳоясига етганди.
Хуллас, терма жамоанинг янги бош мураббийида тажриба бор. Энди ундан ўтмишдошининг хатоларини такрорламаслик ва шогирдларини 11 метрли жарима зарбаларини самарали тепишга ўргатиш талаб этилади. Шунда Испания кучли ва рақобатбардош жамоага айланиши аниқ.
СОДИҚ СОБИР тайёрлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789