АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«МЮ» INEOS компанияси президенти Жим Рэтклиффга клуб акцияларининг 25 фоизини сотишга келишиб олганлигини эълон қилди.
Энди Глейзерлар оиласининг «қизил иблислар»га таъсири бир оз пасаяди. Чунки футболга тааллуқли муҳим қарорларни британиялик миллиардер қабул қилади. Бунинг учун Рэтклифф клуб ҳисобига 300 млн. доллар сармоя киритади. Бироқ ундан талаб этиладигани фақат маблағ эмас, клуб унинг зиммасига 5та асосий вазифани юкламоқчи.
Мухлислар ишончи ва ихлосини қозониш
Глейзерлар 2022 йил ёзида «МЮ»ни сотиш режасини эълон қилганларида, Рэтклифф кўпчилик фанатлар наздида энг муносиб номзод мақомида эди. Чунки у Манчестернинг шимолида, клуб қароргоҳидан атиги бир миль узоқликда улғайган, мухлислар меҳрини қозониш унга қийинчилик туғдирмасди. Лекин бизнесмен Глейзерларни ўз ўринларида қолдирган ҳолда акцияларнинг бир қисмини харид қилмоқчи бўлди. Унинг рақобатчиси шайх Жассим эса «МЮ»ни тўлиқ сотиб олиш ниятида эди.
Британиялик аввалига акцияларнинг 69 фоизига харидор бўлди, кейин 50 фоизга тушди ва якунда 25 фоизга сармоя киритди. Бу эса мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлиши мумкин. Чунки клубнинг жилови уларга ёқмай қолган америкаликлар қўлида қолади. Қолаверса, миллиардер Глейзерларни яхши ва илтифотли кишилар сифатида мақташ билан ўзининг мухлислар ўртасидаги обрўсига доғ туширди.
Францияда «Ницца»ни ўз тасарруфига олган Рэтклифф мухлислар билан яхши муомала қилиши орқали ном қозонган. Агар у учрашувларга мунтазам ташриф буюриб, мухлислар маслаҳат кенгаши вакиллари билан мулоқотда бўлса ва клубга фаворитлик мақомини қайтаришга бел боғлаганига ишонтира олса, уларни ўз томонига оғдира олади.
«Олд Траффорд»ни такомиллаштириш
«МЮ» Буюк Британиянинг энг катта ва Европадаги улкан стадионлардан бирида тўп суради. Лекин сармоялар йўқлиги сабабли унинг нуфузи сезиларли даражада пасайиб кетди. Арена сиғимини 75 000 ўринга етказишга мўлжалланган сўнгги реконструкция 2006 йилда, Глейзерлар ташрифидан аввал амалга оширилганди. Шундан бери енгил таъмирлаш ишлари ва Wi-Fi тизими ўрнатиш бошқа ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Стадион таблоси 2000-йилда ўрнатилган, видеотакрорларни намойиш этадиган экрани йўқ. Энг хавотирли камчилик шуки, ёғингарчилик кунларида «Стрэтфорд Энд» трибунасининг томидан чакка ўтади. Ўриндиқлар қулай эмас, стадиондан чиқиш пайтида тиқинлар юзага келади. «Арсенал», «Тоттенхэм», «Вест Хэм»нинг янги ареналари ва «Манчестер Сити» ва «Ливерпул»нинг янгиланган ўйингоҳларига таққослаганда, «Олд Траффорд» анча эскириб қолган. Евро-2028 турнири ташкилотчилари «Орзулар театри»дан воз кечиб, «Иттиҳод»ни танлашгани бежиз эмас.
Маълумотларга кўра, Рэтклифф «Олд Траффорд» сиғимини 90 000га етказишни режалаштирган. Лекин аренанинг халқаро нуфузини ошириш учун фақат ўриндиқлар сонини оширишнинг ўзи камлик қилади. Бунинг учун катта маблағ талаб этилади.
«Сантьяго Бернабеу»ни такомиллаштиришга «Реал» 1 млрд. евро сарфлади, ўриндиқлар сони ўзгаришсиз қолди. Янгиланаётган «Камп-Ноу» «Барселона» учун 1,5 млрд. еврога тушмоқда.
Трансфер бозоридаги ишларни тартибга келтириш
«Фергюсондан кейин клуб катта маблағ сарфлаган бўлсада, жуда қашшоқ кўринмоқда. Клуб муносиб мураббий танлашни билмайди, трансфер бозорида ёмон ишлайди, манфаатсиз келишувларни амалга оширади. Масалан, Фред учун 50 млн. фунт сарфлади. Бизнинг «Ницца»да тамоман ўзгача ёндашув: ҳисоб-китобли ва ақлли танлов. Кенг кўламда ишлашга одатланинг, иқтидорли ёшларни излаб топинг. «Лилль» ва «Саутгемптон» шундай иш юритади, «МЮ» эса ёмон ишлайди», - деганди миллиардер 2019 йилда.
«Қизил иблислар» чиндан ҳам трансфер бозорида ёмон ишлашади. Сўнгги йилларда клубда ажабланарли анъана пайдо бўлди - ўйинчиларни қиммат баҳода харид қилиб, арзимас баҳода сотиб юбориш. 50 млн.га олинган Фред атиги 8 млн.га кетди, Давид Де Хеа умуман текинга. Бундан ташқари, Гарри Магуайр, Скотт Мактоминей ва Жейдон Санчолар учун адолатлик таклифлар олинмади. Бу масалада Рэтклифф ва унинг ёрдамчиси Дэвид Брэйлсфорддан жиддий бош қотириш, 60 млн.ли Мэйсон Маунт ва 85 млн.ли Антони каби харидларга йўл қўймаслик талаб этилади.
Кадрларни ўрни-ўрнига қўйиш
Трансфер бозори - Рэтклифф жамоаси фаолиятидаги ягона тармоқ эмас. «МЮ»нинг бош директори Ричард Арнольд истеъфога чиқарилди, спорт директори Жон Мерто эса миллиардернинг навбатдаги қурбони бўлиши мумкин. 2021 йилда келган мутахассисга унинг раҳбарилигидаги 3та ёзги трансферлар дарчасида зийраклик етишмади. Санчо, Роналду, Маунт, Антони ва Онана каби келишувларга оид бир қатор муаммолар юзага келди.
Рэтклифф клуб раҳбариятидаги юқори лавозимда ўзгариш киритишни кўриб чиқмоқда. Жумладан, у спорт директори лавозимига Пол Митчеллни таклиф этмоқчи. Бу мутахассис «Саутгемптон» ва «Тоттенхэм»да Маурисио Почеттино билан ҳамкорликда ишлаган ва Сон Хюн Мин, Деле Алли ва Киран Триппьер каби кашф этганди. Шунингдек, Пол «РБ Лейпциг» ва «Монако» клубларида ҳам фаолият юритган. Дарвоқе, Рэтклифф ҳозир князликда истиқомат қилмоқда.
Академияни кучайтириш
Ўз интервьюсида Рэтклифф ёш иқтидорларни жалб этиш мавзусига алоҳида тўхталиб ўтганди. Режани амалга оширишни ўз академиясидан бошлашдан яхшироқ усул йўқ. «МЮ» иқтидорли ёшларни тарбиялаш бобида ажойиб анъанага эга. 1937 йилдан бери жамоанинг барча ўйинларида академия тарбияланувчилари рўйхатдан жой оладилар. Лекин сўнгги йилларда манкунианлар бу борада қўшниларидан ортда қолишмоқда. Ҳозир «Манчестер Сити» тарбияланувчиларига талаб кучайиб кетди. Бунинг эвазига «шаҳарликлар» Коул Палмер, Жеймс Траффорд ва Карлуш Боржеш каби иқтидорлар сотувидан мўмай даромадга эга бўлдилар.
Алехандро Гарначо ва Кобби Майну - «МЮ» академиясининг сўнгги қалдирғочлари. Шубҳа йўқки, асосий таркибдан жой олишлари учун улардан рақобатчилар қаршилигини енгиш талаб этилади. Бунинг учун тинимсиз равишда шуғулланиш лозим. Бунинг учун эса, «МЮ»да машғулот базаси мавжуд эмас. «Олд Траффорд» Роналду ўзининг Пирс Морганга берган интервьюсида айтганидек, сармоялар етишмовчилигини бошдан кечирмоқда. Рэтклифф манкунианларни сармоя киритишга кўндира олса, клуб яқин келажакда ўзининг юксак нуфузини тиклаб олишига шубҳа йўқ.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789