Нани фаолиятини яунлади

Нани фаолиятини яунлади

Нани 38 ёшида фаолиятини якунлади.

Португалиялик бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

"Хайрлашиш вақти келди, профессионал ўйинчилик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бу ажойиб йўл бўлди ва 20 йилдан ортиқ давом этган ва менга шунча унутилмас хотиралар совға қилган фаолиятимдаги қийин дамларда менга ёрдам берган ва қийин пайтларда қўллаб-қувватлаган ҳар бир инсонга миннатдорчилик билдираман.

Янги қоғоздан бошлаш ва янги мақсадлар ва орзуларга эътибор қаратиш вақти келди. Тез орада кўришгунча! Раҳмат", – деб ёзди Нани twitter'да.

Нани фаолияти давомида "Спортинг", "Манчестер Юнайтед", "Фенербахче", "Валенсия", "Лацио", "Орландо Сити", "Венеция", "Мельбурн Виктори", "Адана Демирспор" ва "Эштрела" клубларида ўйнади. Ярим ҳимоячи Португалия терма жамоаси сафида 112та ўйин ўтказди ва жамоа билан Евро-2016да ғолиб бўлди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.