АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ўзбекистон кубоги финалчилари аниқ ва энди ОЧЛнинг кейинги мавсумини қайси жамоа қайси босқичдан бошлашини муҳокама қилиш мумкин:
Ўзбекистон кубоги финалчилари аниқ ва энди ОЧЛнинг кейинги мавсумини қайси жамоа қайси босқичдан бошлашини муҳокама қилиш мумкин:
Жамоа № 1
*** Ўзбекистон чемпиони («Насаф»|«Навбаҳор»|«Пахтакор») гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олади ва шунинг баробарида қуръада 1-саватчага тушади.
Жамоа № 2
*** Ўзбекистон кубоги соҳиби («Насаф»|«Навбаҳор») ёки чемпион «дубль» қайд этган тақдирда Ўзбекистон вице-чемпиони («Навбаҳор»|«Насаф»|«Пахтакор») гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олади ва қуръада 2-саватчага тушади.
Жамоа № 3
*** Ўзбекистон вице-чемпиони («Навбаҳор»|«Насаф»|«Пахтакор») ёки чемпион «дубль» қайд этган тақдирда Ўзбекистон чемпионатининг учинчи совриндори («Пахтакор»|«Навбаҳор»|«Насаф»|«Қизимқум») саралаш босқичига чиқади. Иштирокини эса биринчи раунддан бошлаши мумкин, агар «Ал-Сиб» ОФК кубоги финалида ғалаба қозонса ва ОЧЛ лицензиясини олса. Бу ҳолатда «Ал-Сиб» билан ўз майдонида ўйнайди. Иккинчи раунда эса меҳмонда Қатарнинг тўртинчи клуби билан.
Жамоа № 4
*** Ўзбекистон чемпионатининг учинчи совриндори («Пахтакор»|«Навбаҳор»|«Насаф»|«Қизимқум») ёки чемпион «дубль» қайд этган ва «Қизилқум» 3-ўринни эгаллаган тақдирда Ўзбекистон чемпионатининг 4-жамоаси («Қизилқум»|«Сўғдиёна»|АГМК|«Пахтакор») саралаш босқичига чиқади ва биринчи раундда «Башундара Кингз» (Бангладеш)ни қабул қилади. Иккинчи раунда эса сафарда Қатарнинг учинчи клубига қарши ўйнайди.
Хуллас, бугун ишонч билан айтиш мумкинки, ОЧЛнинг кейинги мавсумида Ўзбекистон шарафини «Насаф», «Навбаҳор» ва «Пахтакор» ҳимоя қилади. 3та клубга ҳам гуруҳга тушиши учун олтин ёки кумуш медаль кифоя қилади, шарти шуки, чемпион «дубль» қайд этса. «Насаф» ва «Навбаҳор»да қўшимча имконият бор - кубок финали. Чемпионатда 4-ўрин учун кураш «плей-офф» учун кураш демакдир. Шу жойда ОЧЛ лицензияси ҳақида ҳам гапириш керак. Лекин тушунамизки, бизда қайси клубларга керак бўлса, барчаси лицензия олади. Бизда қачон бошқача бўлган?
Алишер Никимбаев
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789