“Насаф” яна икки футболчиси билан хайрлашди

“Насаф” яна икки футболчиси билан хайрлашди

Жорий футбол мавсумида “Насаф” ютуқларига муносиб ҳисса қўшган бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Виктор Да Силва ҳамда Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси Валентино Юэл жамоани тарк этди.

“Насаф” футбол клуби ва унинг барча мухлислари номидан Виктор Да Силва ва Валентино Юэлга фидойиликлари ва жамоага қўшган ҳиссалари учун самимий миннатдорчилик билдирамиз. Сизнинг саъй-ҳаракатларингиз бизнинг муваффақиятимиз учун бебаҳо бўлди ва биз клуб учун қилган барча ишларни чуқур қадрлаймиз. Иккалангизга ҳам катта муваффақиятлар ва келгуси фаолиятингизда омад тилаймиз – дейилади, клуб матбуот ҳизмати хабарида.