ЕЧЛ-2023/24. Ярим финал: Яна суперкамбэк ва финал!
Европа Чемпионлар Лигаси иккинчи яримфиналида «Реал» ўз уйида «Бавария» устидан иродали ғалабага эришди.
Бугун, 1 март куни Қаршидаги Ёшлар маркази фаоллар залида «Насаф» жамоасига янги келиб қўшилган футболчилар таништирилди.
Тадбирда қаршиликларнинг янги аъзолари Жавоҳир Сиддиқов, Муҳаммаджон Раҳимов, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Азиз Амонов таништирилди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, маросимда Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Муротжон Азимов ҳамда вилоят раҳбарлари, жамоа мухлислари ва ОАВ ходимлари иштирок этди. «Вилоят ҳокими Муротжон Азимов «Насаф» жамоасининг ўтган мавсумда киритган ютуқларини эътироф этиб, янги мавсумда узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритишга ҳаракат қилиш кераклигини айтиб, бунинг учун ўз ёрдамини аямаслигини билдирди.
Кейинги сўз навбати жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга берилди. Рўзиқул Садуллаевич сўзга чиқиб, яратиб берилаётган шарт-шароитлар учун вилоят раҳбариятига, ҳомийларга ва жамоамиз ҳар доим қўллаб-қувватлаб турган мухлисларига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди», - дейилади клуб хабарида.
Шундан сўнг жамоамизга янги келиб қўшилган футболчилар мухлисларга таништирилди.
Эслатиб ўтамиз, жамоамиз Суперлиганинг 1-турида Андижоннинг «Андижон» жамоасини қабул қилади. Беллашув 4 март куни 16:30 бошланади.
Европа Чемпионлар Лигаси иккинчи яримфиналида «Реал» ўз уйида «Бавария» устидан иродали ғалабага эришди.
«Вест Хэм» клуби Премьер-лига жорий мавсуми якунида жамоа бош мураббийи Дэвид Мойес билан хайрлашишини эълон қилди.
Ўтган йили ёзда АҚШга кўчиб ўтиб, «Интер Майами» таркибига қўшилган Лионель Месси Америка қитъасида ҳам футбол тарихига ўз номини муҳрлашга киришиб кетди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789