“Навбаҳор”нинг уч нафар етакчиси “Нефтчи” сафига қўшилди

“Навбаҳор”нинг уч нафар етакчиси “Нефтчи” сафига қўшилди

Фарғонанинг «Нефтчи» клуби 2025 йилги мавсум учун таркибини жиддий кучайтиришни мақсад қилган кўринади.

Сабаби водийликлар кеча, 9 декабр куни Суперлига-2025 трансферлари учун лимитдан ташқари муддат якунланишидан олдин Суперлиганинг бир қатор тажрибали футболчилари билан билан шартнома имзолади.

Жумладан, якунланган мавсумни «Навбаҳор»да ўтказган яримҳимоячи Аброр Исмоилов 2025 йилни Фарғона клубида ўтказади. Фарғоналик ушбу футболчи аввалги мавсумларда ҳам жамоа шарафини ҳимоя қилганди. 

Бундан ташқари, 2024 йилги мавсумда Наманганнинг "Навбаҳор" клубида тўп суриб, рақиблар дарвозасига 9 та гол уришга муваффақ бўлган Тома Табатадзе ҳам яна Фарғонага қайтишга қарор қилди ва жамоа билан шартнома имзолади.

Шунингдек, турли манбаларда сўнгги мавсум "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилган Йован Жокич "Нефтчи"дан йиллик маоши 300 минг доллар бўлган битим олгани ҳақида маълумот  эълон қилинган эди . Кеча тунда ПФЛ телеграм канали 32 ёшли ярим ҳимоячи Фарғона клубига ўтганини эълон қилди. Унинг "Нефтчи" билан тузган битими 2026 йилнинг охиригача давом этади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.