АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Нафақат футбол, балки барча спорт турларида ҳам мухлислар томонидан уюштириладиган турли тартибсизликларга кўникиб улгурганмиз.
Одатда уларнинг бемаъни хатти-ҳаракатлари суюкли жамоалари ёки спортчиларига нисбатан кучли муҳаббат эҳтироси сифатида баҳоланади. Лекин баъзан ҳаддан ташқари қўпол кўринишдаги ҳаракатлар ҳам кузатилади. Ҳаттоки, эс-ҳушини йўқотган инсонга хос ҳақоратлар кимларнидир севимли машғулотидан воз кечишга мажбур этган аянчли воқеалар ҳам йўқ эмас. Масалан, ўйинларнинг бирида 5та гол қўйиб юборгани учун ҳақоратларга кўмилган дарвозабон хўрликка дош беролмади ва майдондан кўзларида ёш билан чиқиб кетиш асносида бошқа ҳеч қачон футболга яқинлашмаслигини эълон қилди.
Йигит йиғламасин, дунёда! Мазкур оғриқли воқеа Мисрда кузатилди - «Ал-Иттиҳод» дарвозабони Аҳмад Яҳё 3 кун ичида тақдирнинг жиддий синовига дуч келди. У ички чемпионатдан ўрин олган навбатдаги ўйинга 2 кун қолганида акасини йўқотганига қарамай, «Керамика Клеопатра»га қарши баҳсда қатнашишдан бош тортмади. Бахтга қарши, ўша куни Аҳмаднинг ҳаракатлари сира қовушмади: рақиб жамоа 6-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Шундан сўнг иккинчи бўлим ярмига қадар ҳисоб ўзгармади, лекин 62-77-дақиқалар оралиғида бечора кипер ўз дарвозасидан яна 4 марта тўп олиб чиқди. Хуллас, таблода ҳисоб 0:5 кўринишини олгач, дарвозабон трибуналардан ёғилаётган ҳақоратлар бўрони остида қолди ва 80-дақиқада кўзларида ёш билан захира ўриндиғи томон йўл олди... Албатта, клубдошлари, мураббийлар уни овутиш, тинчлантиришга уринишди. Лекин бундан ҳеч қандай наф чиқмади. Воқеа ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берган дарвозабоннинг кийиниш хонасига кўз ёши тўкканча йўл олиши билан ниҳоясига етмади.
Афтидан, Аҳмад Яҳё фаолиятини якунлаган кўринади. Ҳар ҳолда, 34 ёшли кипер майдондан чиқиб кетаётиб, энди футболга бошқа яқинлашмаслигини бақирганча эълон қилди. Эртасига асабийлик ҳолатидан фориғ бўлган футболчи якуний қарорини совуққонлик билан расман баён этди: «Фаолиятим давомида мени қўллаб-қувватлаган мисрлик мухлислардан миннатдорман. Лекин кечаги воқеадан кейин футболга қайтолмайман, бутунлай кетишга қарор қилдим». Маълумот учун, Миср чемпионати 25-туридан кейин «Ал-Иттиҳод» ҳам, «Керамика Клеопатра» ҳам турнир жадвалининг ўрта бўғинида бормоқда. Яҳё эса жорий мавсумнинг катта қисмини захира ўриндиғида ўтказди. Лекин қаторасига 5та ўйиндан буён майдонга тушаётганди. Эътиборлиси, Аҳмад Яҳё шу машъум 0:5дан олдинги 4та учрашувдан 3тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолиб, «Ал-Иттиҳод»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаларига катта ҳисса қўшди. Яна бир ўйинда эса атиги 1та гол қўйиб юборди. Умуман, Яҳё мавсум давомидаги жами 10та учрашувдан 9тасида рисоладагидек ҳаракатланди, ишончли ўйини билан олқиш олди (ҳеч бирида 2тадан кўп гол қўйиб юбормади). Бироқ битта омадсиз ўйин барчасини бузди-қўйди...
Учрашувдан сўнг «Керамика Клеопатра»да дарвозабонларни шуғуллантираётган мураббий Яҳёни қўллаб-қувватлаб, «Ал-Иттиҳод» мухлисларидан қаттиқ ранжиганини яширмади: «Майдонга тушишдан олдин Яҳё билан саломлашиб, таъзия изҳор этдим ва иложи борича жудолик ҳақида ўйламаслиги кераклигини айтдим. У жиддий камситиш, ҳақоратларга лойиқ эмасди. Қолаверса, бундай бемаъниликни чинакам мухлислар ҳам қоралайдилар. Афсус, «Ал-Иттиҳод»нинг айрим фанатлари ўзларини ваҳшийлардек тутишди...».
Миср профессионал клублари ассоциацияси ҳам Аҳмад Яҳёни тўла-тўкис қўллаб-қувватлади ва уни ҳафтанинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этди. Бироқ самимий муносабатлар ҳамиятли дарвозабонни футболга қайтара оладими-йўқ - бу ҳозирча аниқ эмас.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789