Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Ҳудуди бўйича миттигина Қатарнинг бағри анча кенглиги ЖЧ-2022 давомида яққол сезилди.
Дунёнинг турли бурчакларидан ўз жамоаларини қўллаб-қувватлаш учун Доха сафарига чиққан минглаб мухлислар мамлакат ичида маълум чекловлар жорий этилганига қарамай, чинакамига яйрашди. Ҳар ҳолда, шоҳона стадионлар трибуналарида ўзгача қайноқлик кузатилди ўйинлар давомида. Осиёда нафақат оддий фанатлар, балки мундиал иштирокчиларининг яқинлари, турмуш ўртоқлари, фарзандлари ва маҳбубалари ҳам ўзларини ўта эркин ҳис қилишди.
Айниқса, Аргентинадан ташриф буюрган мухлисларга гап йўқ. Улар туфайли Лионель Скалони жамоаси финалда худди ўз майдонида ўйнаётгандек бўлгандир. Аргентиналик футболчиларни қўллаб-қувватлаш бобида жонкуяр фанатлар қатори уларнинг турмуш ўртоқлари ва маҳбубалари ҳам ўта фаоллик кўрсатишди. Улар бу масалада норасмий чемпионга ҳам айланишди. Ҳар ҳолда, янги ғолиб таркибидаги деярли барча футболчиларнинг ҳамхоналари ёки қаллиқлари Қатарга ташриф буюрдилар. Улар трибуналарда фаол бўлиш баробарида ижтимоий тармоқларни ҳам чиройли постлар билан безашди.
Айниқса, Лионель Мессининг турмуш ўртоғи Антонелла (ўғиллари - Тьяго, Матео ҳамда Чиро билан), Гонсало Монтьелнинг қаллиғи Карина, Леандро Паредеснинг ҳамхонаси Камила, Хулиан Альвареснинг шахсий мухлисаси Эмилия ва Лаутаро Мартинеснинг маҳбубаси Августино Гандолфо ажралиб туришди. Агар Қатарда мундиал билан параллель равишда «Жаҳон футболи гўзаллари» танлови уюштирилганидами, унда Аргентина термаси футболчиларининг ҳурлиқо умр йўлдошлари ва маҳбубалари ғалаба қозонишарди, албатта. Муҳими, улар ўз кавалерлари муваффақиятига муносиб ҳисса қўшишди. Чемпионликка гўзал тиргак!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789