Нигоҳ: Онасига меҳрибон Каземиро учун «қора чизиқ»

Нигоҳ: Онасига меҳрибон Каземиро учун «қора чизиқ»

«МЮ» таркибига зўр тушган Каземирони охирги вақтлар қандайдир «қора куч» таъқиб этаётгандек.

 Бразилиялик ярим ҳимоячи «қизил иблислар» сафига қўшилишига қадар, яъни бутун фаолияти давомида бирор марта тўғридан-тўғри қизил карточка олган эмасди, АПЛдаги дебют мавсумида эса икки марта шундай жазога рўбарў бўлди. Англияда хуш кўрдик, Казу!

Бразилия миллий жамоаси вакили 12 март куни аутсайдер - «Саутгемптон»га қарши кечган ўйин (0:0)да орттирган «қизил» туфайли ички мусобақа доирасидаги кейинги 4та учрашувни ўтказиб юборади. Бинобарин, Каземиро жорий мавсум иккинчи марта майдондан четлаштирилди. Шу тариқа АПЛда Казу учун 10та ўйинни ўз ичига олган қандайдир «қора чизиқ» юзага келмоқда.
***
Айтганча, Каземиро ўтмишни хотирлар экан, ҳозирги муваффақиятларининг асосий сабабчиси сифатида онасини қайд этади

“Онам ҳар куни, дам олиш кунлари ҳам фаррошлик қиларди. Отам уч ёшлигимда бизни тарк этган. Уни эслай олмайман ва у ҳақида ҳеч нима билишни истамайман.  Ёдимда қолган ва мен ғурурланадиган энг ёрқин вазият: профессионал футболдаги илк жиддий маошимни олганим. Ўша вақтда дарҳол онам учун уй сотиб олдим, мен шу даражага етгунимга қадар курашган ва кўплаб азоб-уқубатларни бошдан кечирган онам учун”.