Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Марокаш миллий жамоаси мамлакат пойтахти - Работда чин чемпиондек кутиб олинди.
Аргентинада чемпионлик шарафига қандай қабул уюштирилганию, кўчаларга 5 миллиондан ортиқ киши чиққани ўз йўлига. Ахир чемпионлик шундай қадрланади. Марокашликлар эса Қатарда 4-ўринни эгаллаб, катта мўъжиза кўрсатган ўз жамоаларини кутиб олишда аргентиналиклардан асло қолишмадилар.
Чунончи, Марокаш термаси ЖЧ-2022да ҳақиқий кашфиётга айланди ва нафақат улкан Африка, балки бутун араб дунёси учун энг яхши натижа қайд этди. Шунга яраша, қаҳрамон футболчилар жой олган автобус Работ кўчаларида минг-минглаб мухлисларнинг илиқ қуршовида қолди. Пойтахт бўйлаб параддан сўнг футболчилар қирол Муҳаммад VI саройига йўл олишди. Уларга шахсан қиролнинг ўзи пешвоз чиқди.
Маълум бўлишича, терма жамоанинг ҳар бир вакили қиролликнинг махсус медали билан тақдирланган. Якунда футболчилар ва уларнинг яқинлари қирол Муҳаммад VI билан эсдалик учун суратга тушишди. Буниси энди кутилган манзара. Ахир марокашликлар Қатардаёқ ғалабаларни оналар билан нишонлашни трендга олиб чиқишганди.
Асосийси, Марокаш миллий жамоаси футболчилари жаҳон чемпионатидаги иштирок учун оладиган мукофот пулини тўлиқ муҳтож инсонларга хайрия сифатида тарқатадиган бўлишди. Журналист Холид Бейдуннинг ёзишича, гап ФИФА томонидан 4-ўрин эгаси учун ажратиладиган 25 миллион доллар ҳақида кетмоқда. Бунга Марокаш ҳукумати берадиган моддий рағбат ҳам қўшилиши мумкин.
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789