Нашрнинг ёзишича, Мадрид клуби уругвайлик ҳужумчининг трансфери бўйича сўров билан чиқиш ниятида. «Реал Мадрид» раҳбарлари эҳтимолий келишувга жуда қизиқмоқда. Нуньес «Ливерпуль»га 2022 йилнинг ёзида «Бенфика»дан 75 миллион евро эвазига ўтган эди. Футболчининг «қизиллар» билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. 23 ёшли уругвайлик футболчи жорий мавсумда инглиз клуби сафида 18 ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталига кўра футболчининг нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда.