Хау сифатга ҳам эътибор қаратмоқда...

Хау сифатга ҳам эътибор қаратмоқда...

«Лион» ярим ҳимоячиси Лукас Пакета ёзда «Ньюкасл»га ўтиши мумкин.

Times хабарига кўра, инглиз клуби Бразилия терма жамоаси футболчиси учун катта сумма тўлашга тайёр.

Манбага кўра, трансфер суммаси тахминан 59 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. «Лион» футболчини 2020 йилнинг ёзида 20 миллион эвазига сотиб олганди. Эслатиб ўтамиз, қишда «Ньюкасл» «Лион»дан яна бир бразилиялик ярим ҳимоячи Бруно Гимараэшни 42 миллион евро эвазига сотиб олганди.

«Ҳаккалар» шунингдек, ҳужум учун бир нечта футболчилар номини кўриб чиқмоқда. Хабарларга кўра, улар ичида «Эвертон» футболчиси Демарай Грэй ҳам мавжуд. Ёш вингер янги қурилаётган Эдди Хау жамоаси учун ёрдам бериши мумкин. Хабарда шунингдек, Бреннан Жонсон («Ноттингем»), Мусса Диаби («Байер») ҳамда Жек Харрисон («Лидс») келтирилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.