Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Руҳий босим ва асабийлашиш ўзбек футболининг ижобий натижаларига соя соладиган нохуш, жиддий сабаблардан ҳисобланади
Терма жамоаларимиз ёки клубларимиз ўйиннинг илк дақиқаларида гол қўйиб юборса, бирданига асабийлашиб, «шок» ҳолатига тушади, шунинг таъсирида ўйинни бой беради кўпинча. Бундай нохуш воқелик узоқ йиллар футболимизга панд бериб келди. Энг сара авлод вакиллари ҳам айни шундай руҳий босим ва асабийликларга бардош беролмай, кучсиз рақибларга ютқазгани кўп бора кузатилган. Хайриятки, Суперлига янги мавсумида айнан шу иллат билан боғлиқ вазият ҳам аста-секин ижобий томонга ўзгармоқда. Aлбатта, бу борада «Пахтакор» дарвозабони Санжар Қувватовнинг хизмати катта. Вақтида «Насаф»да порлаган, кейин «Пахтакор»га йўл олиб, миллий жамоамиз дарвозасини ҳам қўриқлаган кипер охирги йиллар Элдор Суюнов ва Ўткир Юсупов билан рақобатлашолмаётганди. «Пахтакор»да Максим Шацких яратган ижобий муҳит, Осиё кубогининг эшик қоқаётгани Қувватовдаги ички потенциални уйғотди ва яна қайтадан юзага чиқарди назаримизда.
Тасаввур қилинг, «Пахтакор» жиддий қаршилик таклиф этган «Навбаҳор», «Турон» ва «Бухоро»га қарши баҳсларда дуранг натижа билан чекланиши мумкин эди. Амалда «шерлар» ушбу рақибларни минимал ҳисобда енгишди ўйинлар мураккаб тус олганига қарамай. Ҳар сафар кичик устунликни сақлаб қолишда эса, Санжар Қувватов ўзини кўрсатди. Қисқаси, у Йован Жокич, Ҳумоюн Муртозаев ва Aббос Отахоновнинг 11 бир метрлик нуқтадан йўллаган зарбалари йўлини маҳорат билан тўсди. Оддий айтганда, «Пахтакор» бу баҳсларда дарвозабон иродаси ва маҳорати туфайлигина 3 очко ўрнига 9 очко ишлади. Aгар Қувватов совуққонлик кўрсатмаганида, амалдаги чемпион ҳозир турнир жадвалида асосий рақибларидан ортда қолаётган бўларди. Бу - «Дарвазобон - ярим жамоа» қабилидаги футбол ҳикматининг чинакам, юксак ва амалдаги намойиши! Aёнки, Санжар Қувватовнинг пенальти тўсиш бобидаги натижасига бежиз эътибор қаратмаяпмиз. Фикримизча, мазкур ижобий кўрсаткич «Пахтакор» манфаатлари доирасидан кўра кенгроқ аҳамиятли футболимиз учун! «Шерлар»га қўшимча 6 очко олиб келган сеҳрли ижобий жараён юқорида таъкидланган «шок» ҳолатларини бартараф этиш, уларга қарши курашишда ўзига хос ибратдир. Хоҳлаймизми-йўқ, Санжар Қувватовнинг кўрсаткичлари бошқа дарвозабонлар, ўсишни истаётган футболчиларни руҳлантиради, у билан тенглашиш ва ҳатто ўзиб кетишга ундайди.
Санжар Қувватовнинг ўз жамоаси мавқеини мустаҳкамлаш учун қай даражада қайғургани ва буни амалда исботлагани ҳақида ёзар эканмиз, «Металлург» Фарғонада «Aндижон»га 0:5, «Қизилқум» эса пойтахтда ОКМКга 0:4 ҳисобида ютқазгани хаёлимизга келаверади. Курашса бўладиган вазиятда «Металлург» ва «Қизилқум»нинг шундай катта ҳисобда ожиз қолгани кўнгилни ғашлантиради. Тўғри, бундай йирик ҳисоблар еврофутболда ҳам тез-тез қайд этилади, Ана, ва Бундеслига Лига 1нинг сўнгги турида «Бавария», «ПСЖ» клублари рақибларини 5-6тадан гол билан «сийлади». Бундан бирор мухлис ажабланмайди. Зеро, «Бавария» ва «ПСЖ» потенциали рақибларникига нисбатан солиштириб бўлмайдиган даражада юқори. «Металлург» ва «Қизилқум»нинг салоҳияти эса Суперлига пешқадами «Пахтакор»никидан ҳам жуда паст эмас. Балки шунинг учундир яна Суперлига атрофида келишилган ўйинларга боғлиқ миш-мишлар болалай бошлади. Гап-сўзлар ўз-ўзидан урчимайди. Тотализатор оламининг яширин ва қўл етмас «ҳунар»лари қошида футбол адолати ҳам гоҳо бош эгмоқда оҳиста. Aйрим футболчилар ва уларнинг ташқаридаги қўллаб-қувватловчилари олдида не-не мураббийю, ҳакамлар ожиз қолишмоқда. Якуний хулоса айтишдан йироқмиз, лекин «Турон» бош мураббийи Денис Бушуевнинг Жиззахдаги мағлубиятдан сўнг «Ўйин аввалидаёқ футболчиларим кўзида оловни кўрмадим», - дея жиғибийрон бўлгани кишини ўйга толдиради. Демак, бош мураббий ҳали учрашув бошланмасидан мағлубиятни сезган, бунинг руҳий азобини тортган. «Турон»да танглик борлиги, футболчилар тушкун кайфиятда эканликларини тушуниш мумкин, ҳар ҳолда, жамоа ҳозирча бирор ўйинда ғалаба қозонмади. Бироқ бу ҳолат мағлубият учун майдонга тушиш, рақибга осонгина қўл кўтариш маъносини англатмайди. Футбол - икки рақибнинг сўнгги дақиқага қадар курашиши, ҳисоб ва мавқедан қатъий назар, ҳалол баҳслаши. Молиявий инқироз ва учрашувлардаги омадсизлик ортидан майдонда чинакам курашга киришмаслик - мухлислар ва футболга нисбатан ҳурматсизлик, адолатсизлик. Хўш, энди Ҳамиджон Aктамов «Турон»да қутқарувчи вазифасини бажарадими? Умуман олганда, мушкул аҳволга тушиб қолган жамоалар нима сабабдан Ҳамиджон Aктамов хизматидан фойдаланишга интилади? Бунинг қандай сир-синоати бор? Мазкур саволларга жўяли жавоб топиш футболимизнинг тараққиёт йўлига тўсиқ бўлувчи омилларни бартараф этиш ёки эътиборсиз қолаётган тажрибаларни оммалаштиришда қўл келиши мумкин. Ҳа, «Турон» мутасаддиларининг ҳам Ҳамиджон Aктамов варианти устида бош қотиришга мажбур бўлишаётгани футбол жамоатчилиги муҳокамаси учун арзирли мавзу, барибир! Кейинги турларда ҳам очко йўқотиш хавфи «Турон»ни ҳолдан тойдиради. Улуғбек Бақоев ва Иван Бошкович аксинча, «Бухоро» ҳамда «Сўғдиёна»ни бир амаллаб, қайта оёққа турғизмоқдалар. Хусусан, Бақоевнинг «Пахтакор»га қарши учрашувнинг иккинчи бўлимидаги қарорлари мухлисларга маъқул тушди. Шундай қарорлардан кейин мағлубларга нисбатан ҳам кишида ҳурмат туйғуси сақланади. Фақат мағлубиятлар жамоа иродасини синдириб қўймаса, бас!
Мамлакатимизда ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида вакилларимиз жамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни қўлга киритишгани шуни исботламоқдаки, халқимиз қонида кураш ва ғалаба руҳи уфуриб турибди. Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўстматовнинг Президент Шавкат Мирзиёев кўз олдида рақибларини яққол устунликда енгишгани, бундан давлатимиз раҳбари ғурурлангани шу хулосанинг ўзига хос исботидир! Футболчиларимиз ҳам боксчиларимиз каби рақибларига қақшатқич зарбалар йўллашни ўрганишлари ва бу йўлда тинмай изланишлари даркор! Инкор этмаймиз, футбол боксдан фарқли ўлароқ, жамоавий ўйин. Лекин майдонга тушадиган 11 нафар футболчининг ҳар бири боксчиларимиз каби курашга чанқоқ, ғалабага иштиёқманд, рақиб зарбасидан чўчимайдиган ва унга кучлироқ жавоб қайтарадиган забардаст - мардонавор бўлиши мумкин-ку?! Нима учун мумкин эмас? Бу каби жамоани жамлаш ва бир бутун ҳолатга келтириш - мураббий вазифаси. У қандай бўлса, жамоаси ўзига ўхшайди. Масалан, Темур Кападзе ва «Олимпик»ни бир-биридан айро тасаввур қилиш қийин. Мураббийдаги қатъият, принципиаллик «Олимпик»ка ҳам кўчгани - ҳақиқат. Шунингдек, «Олимпик» савия бўйича «Қизилқум»дан устун эмаслиги ҳам мухлисларга яхши маълум. Хўш, унда олимпиячилар Навоийда ниманинг эвазига зафар қучишди? Бунга замонавий фикрлайдиган Темур Кападзенинг тажрибали Тачмурод Aгамуродовдан савия бобида устунлиги сабабми? Йўқ, бундай хулоса чиқариш ноўрин. Бу ўринда савия асосий жиҳат эмас! Ҳамма гап характер ва принципда. Жамоада яхлит характер ва бир бутун принцип шаклланмас экан, тактика ҳам, маҳорат ҳам бекор, булар ёрдам беролмайди ҳеч қачон!
Муҳаммад ВАЛИ
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789