Аморимнинг дастлабки трансфер мақсади аниқ
«Манчестер Юнайтед» қишда марказий ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
Сизга яхши маълумки, бугун ОЧЛ 5-тури доирасида бир қатор ўйинлар ўтказилмоқда.
Хусусан, «В» гуруҳидаги икки учрашув ҳам якунланди. «Насаф» ўз майдонида Иорданиянинг «Ал-Файсали» клубини қабул қилиб, иродали ғалабага эришди – 3:1.
Айтганча, стадиондаги 8457 нафар тамошабин кўз ўнгида меҳмонлар (84-дақиқада) пенальтидан фойдалана олишмади. Обиднинг зарбасини Неъматов қайтариб қолди.
Иккинчи ўйинда эса «Шаржа» ўз уйида «Ас-Садд»га мағлубиятга учради – 0:2. Алал оқибат, ушбу ғалаба ҳам қаршиликлар фойдасига ишлади. «Насаф» 10 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди. «Шаржа» ҳисобида 8 очко мавжуд, «Ас-Садд»да 7, «Ал-Файсали»да 3 очко бор.
Энди, барча масала сўнгги турда ҳал бўлади. «Насаф» сўнгги 6-турда 4 декабр куни «Ас-Садд» меҳмони бўлади, «Ал-Файсали» эса «Шаржа»ни қабул қилади.
Бир сўз билан айтганда "Насаф"нинг "ўз масала"сини ўзи ҳал қилиши мумкин...
ОЧЛ. 5-тур. 27 ноябр (душанба)
«НАСАФ» – «АЛ-ФАЙСАЛИ» (Иордания) – 3:1 (0:1)
Бош ҳакам: Ким Ҳе Гон (Ж.Корея)
Голлар: Лима Круз 47, Зафармурод Абдураҳматов 50, Марко Станоевич 68 – Розиқ Муҳаммад Банихани 45+6.
VAR: Ким Жонг (Ж.Корея)
Фойдаланилмаган пеналти: Обида, 84 (дарвозабон)
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой, 8. Зафармурод Абдураҳматов (21. Дониёр Нарзуллаев, 87), 9. Жавоҳир Сидиқов (99. Азизбек Амонов, 46), 17. Суҳроб Нуруллоев, 18. Баҳром Абдураҳимов (88. Марко Станоевич, 67), 19. Лима Круз (70. Жамбули Жигаури, 67), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 77. Ойбек Бозоров, 92. Умарбек Эшмуродов (34. Шерзод Насруллаев, 46)
«Ал-Файсали»: 1. Нуриддин Зайд, 5. Ҳусам Али Абдуаҳаб, 6. Обид Аҳмад Аш-Шамри, 11. Ориф Ҳаитхам (70. Аҳмад Абу Шарех, 81), 19. Анас Волид Бани-Яссин, 20. Розиқ Муҳаммад Банихани, 22. Холид Закария Эид, 23. Эҳсон Хаддод (7. Амин Фарид Ал-Шанайнех, 60), 30. Муҳаннад Хайр Алсулиман, 77. Муҳаммад Ал-клоуб, 91. Хотам Ар-Рушади (14. Низар Ар-Рашидон, 60).
"ШАРЖА" - "АЛ САДД" - 0:2 (0 :1)
Голлар: Плата 9, Бунеджа 60.
***
«Насаф» ҳали плей-офф масаласини ҳал қилмади
"Аждарлар" бугунги ғалабадан сўнг 10 очко билан "Б" гуруҳига пешқадамига айланишди. "Шаржа" ҳисобида 8, "Ас-Садд"да эса 7 очко бор. "Ал-Файсалий" 3 очко эга ва жамоа плей-оффга чиқиш имкониятини қўлдан чиқарди. Сўнгги турда:
"Ас-Садд" - "Насаф"
"Ал-Файсалий" - "Шаржа"
ўйинлари бўлиб ўтади.
1) "Насаф" Қатарда ғалаба қозонса, гуруҳда 1-ўринни эгаллайди.
2) "Насаф" "Ас-Садд" билан ўйинда дуранг қайд эца ҳам, кўп эҳтимол билан плей-оффга чиқади. Мабодо "Насаф" ва "Шаржа"нинг очколари тенг бўлса, ўзаро ўйинга кўра БАА жамоаси устунликка эга. Қаршиликлар 11 очко билан Ғарб минтақасида 2-ўринлар орасида энг яхши уч жамоа орасига кирса керак.
3) "Насаф" 6-турда 1та тўп фарқи билан ютқазса, ўзаро ўйинга "Ас-Садд"дан юқорида бўлади. Бундай ҳолатда "Шаржа" охирги турда ғалаба қозона олмаса, Рўзиқул Бердиев жамоаси 1-ўрин билан плей-оффга чиқади. "Шаржа" Иордания клубини мағлуб эца, "Насаф" 10 очко билан 2-ўринни эгаллайди. Бу ҳолатда 2-ўринни эгаллаган рейтингига қаралади.
4) "Насаф" 6-турда 2та тўп фарқи билан ютқазса, ўзаро ўйинга "Ас-Садд"дан пастда бўлади. "Насаф"нинг 2-ўринни эгаллаши эса "Шаржа"нинг натижасига боғлиқ бўлиб қолади.
Мана шундай вариантлар... "Ас-Садд"га қарши баҳсда ғалабани кўзлаб ҳаракат қилавериш керак. Шуниси тинч.
Манба: футбол_қоидалар
«Манчестер Юнайтед» қишда марказий ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
Неймар тиззасидан олган жароҳатидан сўнг футболчилик фаолиятини якунламоқчи бўлганини тан олди.
«ПСЖ»нинг франциялик ҳужумчиси Рандал Коло Муани Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубига ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда Fussball.news мухбири Кристофер Мишел.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789