ОК-2023. «В» гуруҳи: Квартетда биринчи бўлиш имкони

ОК-2023. «В» гуруҳи: Квартетда биринчи бўлиш имкони

1-турда Сурия термасига қарши кечган ўйинда ҳужум бобида ишларимиз юришмаганиданми, ҳаттоки, ҳиндлар билан баҳс олдидан ҳам баъзи хавотирлар йўқ эмасди.

Муҳими, Сречко Катанец рақибдан келиб чиқиб, тактика ва таркибга керакли ўзгартиришлар киритди ва вакилларимиз айтиш мумкинки, енгил ғалабани тантана қилишди - 3:0. Энди бугун терма жамоамиз амалда квартетда ким биринчи бўлишини аниқлаб берадиган баҳсда Австралияга қарши майдонга тушади. Ўйинни япониялик ФИФА рефериси Араки Юсуке бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Михара Жун ва Такаги Такуми ёрдам беришса, захира ҳаками ролини хитойлик Ма Нинг бажаради. Араки Юсуке жорий мавсум жами 8та халқаро ўйинда ишлаган. У жумладан, ОЧЛ гуруҳ босқичи 4-туридан ўрин олган «Нассажи Мозандаран» (Эрон) - «Навбаҳор» учрашувида нақ 20 марта сариқ карточка кўрсатганди.

3-ТУР. 23 январь (сешанба)

16:30 АВСТРАЛИЯ - ЎЗБЕКИСТОН

Доха. «Абдуллоҳ бин Халифа» стадиони.

Ҳакамлар: Араки Юсуке, Михара Жун, Такаги Такуми (Япония), Ма Нинг (Хитой)

VAR ҳакамлари: Иеда Жумпей (Япония), Фу Минг (Хитой)

16:30 СУРИЯ – ҲИНДИСТОН

1 АВСТРАЛИЯ       2      2        0       0        3-0     6

2 ЎЗБЕКИСТОН    2      1        1       0        3-0     4

3 СУРИЯ                   2      0        1       1        0-1     1

4 ҲИНДИСТОН               2        0       0        2        0-5       0

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.