Немис клуби 24 ёшли испанияликни қишда сотмоқчи эмас ва ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартномани узайтирмоқчи. Ольмо ҳақиқатан ҳам Ла Лиганинг топ-клубига ўтишни хоҳлайди, шунинг учун у янги шартномага икки карра кўп миқдорда товон пули киритмоқчи. Caught Offside маълумотларига кўра, «Барселона» ёки «Реал» испаниялик ярим ҳимоячини 60 миллион евро эвазига сотиб олиши мумкин, «Манчестер Юнайтед» ёки футболчига қизиққан бошқа клублар эса уни 70-75 миллион евро тўлашлари кифоя бўлади. Испаниялик ярим ҳимоячи жорий мавсум Бундеслига клуби сафида 16 ўйинда 4та гол урди ва 6та голли узатмани амалга оширди.