АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Италия. Асосий янгилик - «Рома» охир-оқибат, Элдор Шомуродовни олиб қолди.
Ваҳоланки, трансферлар бозорининг охирги кунлари 29 ёшли ҳужумчимиз учун курашга «А» сериянинг яна бир клуби - «Венеция» ҳам қўшилганди. Лекин «Рома» бош мураббийи Даниэле де Росси «Эмполи дарвозасини ишғол қилган ҳамюртимиздан айрилишни истамади. У Шомуродовга якшанба куни Туринда «Ювентус»га қарши кечган «А» серия 3-турида ҳам имконият берди чамаси 10 дақиқа. Ўйин эса 0:0 ҳисобида тугади.
Франция. «Ланс» ҳафта ўртасида КЛ саралаши «плей-офф» босқичи жавоб ўйинида ПАОК майдонида 2та жавобсиз гол қўйиб юбориб, еврокубоклардаги юришини тўхтатди. Грециядаги баҳсда тўлиқ вақт ҳаракатланган Абдуқодир Ҳусанов Sofascore портали томонидан 7,1 балл олди. Умуман, терма жамоамиз ҳимоячиси lensois.com сайтида «Ланс» мухлислари ўртасида ўтказилган сўров якуни бўйича ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. 42,47 фоиз овоз олган ҳамюртимиз ярим ҳимоячи Анди Диуф (26,36 фоиз)ни ортда қолдирди. Ҳусанов якшанба куни Лига 1 3-туридан ўрин олган «Монако» - «Ланс» ўйини (1:1)да ҳам тўлиқ 90 дақиқа фаол тўп сурди ва яна ўз жамоасининг энг яхши футболчиларидан бири бўлди - 7,2 (flashscore талқини) ва 7,1 (sofascore талқини). Абдуқодир ўйин давомида рақибнинг 2та зарбасини тўсиб қолди ва аниқ узатмалар борасида 93 фоизлик натижага эришди.
Туркия. «Ризеспор» Суперлига 4-турида ўз майдонида «Қосимпошо»га ютқазиб қўйди - 0:1. Ўйинни доимгидек бошланғич таркибда бошлаган мезбон жамоа ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов 87-дақиқада ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди. Ҳамюртимизнинг ҳаракатлари 6,8 баҳога лойиқ кўрилди. «Сивасспор» Азиз Турғунбоев 67-дақиқагача ҳаракатланган сафар учрашувида «Бешиктош»га бас келолмади - 0:2. Отабек Шукуров эса «Қайсариспор»нинг меҳмонда «Коньяспор»га қарши кечган ўйини (0:0)да ҳам қайдномага киритилмади. Охирги маълумотларга қараганда, терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Туркия клубидан кетишга улгурган. Турк спорт сайтлари 28 ёшли футболчимиз бошқа клуб билан шартнома бўйича келишувга эришгани ҳақида ҳам хабар тарқатди. Таъкидланишича, Шукуров олдинроқ «Қайсариспор» директорлар кенгашига мурожаат қилиб, мунтазам амалиёт берадиган клубга ўтишига қаршилик кўрсатмаслигини сўраган. Катта эҳтимолки, ҳамюртимиз фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттиради. Legioner_tvfk маълумотига кўра, унинг хизматига Саудия элит лигаси иштирокчиси - «Ал-Фейха» жиддий қизиқмоқда. Шукуров тиббий кўрик учун Ал-Мажма шаҳрига йўл олган ва қандайдир муаммо чиқмаса, «Фейха» трансфер учун турк жамоасига 400 минг евро тўлаши мумкин.
Россия. ЦСКА РПЛ 7-турида «Химки» меҳмони бўлиб, ортга 2:0 ҳисоби билан қайтди. Майдонда 80 дақиқа ҳаракатланиб, жамоаси ғалабасига ҳисса қўшган Аббос Файзуллаев ўйин учун sofascore порталидан 7 балл олди. «Химки»нинг янги вакили Алишер Одилов эса ҳозирча Россияда майдонга тушгани йўқ. Айтганча, «армиячилар» ҳафта ўртасида Россия кубоги гуруҳ босқичи 3-турида «Ахмат»ни ҳам 2:0 кўринишида енгишган баҳсда Файзуллаев 63-дақиқада сафга қўшилиб, якунда 2-голга ассистентлик қилганди. «Рубин»даги Умарали Раҳмоналиев ҳам, Рустам Ашурматов ҳам «Спартак»ка қарши сафар ўйини (РПЛ 7-тур)да иштирок этди. Аниқроғи, Ашурматов 33-дақиқада жароҳатланган шериги ўрнини эгаллаган бўлса, Раҳмоналиев 77-дақиқагача ҳаракатланди. Натижага келсак, қозонликлар ягона гол ортидан мағлубиятни тан олишди ва ҳамюртларимизга нисбатан паст баҳо берилди: Раҳмоналиев - 6,2 ва Ашурматов - 5,9 балл. Россия кубогида эса ҳар икки легионеримиз тўлиқ вақт майдонда тўп сурган ва «Рубин» сафарда «Факел»дан устун келганди - 2:0. «Ахмат» - «Акрон» ўйинида ҳисоб очилмади, меҳмон жамоа вакили Шерзод Эсанов 62-дақиқада майдонга тушди. «Акрон» бунга қадар кубок турнирида «Зенит»ни пенальтилар серияси бўйича мағлубиятга учратганди - 1:1 (5:4). Эътиборли томони, ҳамюртимиз «Самара-Арена»да нафақат тўлиқ вақт ўйнади, балки пенальтилар сериясида ҳам иштирок этиб, ўз зарбасини голга айлантирди.
БАА. Азиз Ғаниевнинг янги клуби - «Ал-Батеҳ» миллий чемпионатнинг 2-турида ОЧЛнинг амалдаги ғолиби «Ал-Айн»ни қабул қилиб, даҳшатли «камбэк» қайд этди. Яъни мезбонлар 16-дақиқага қадар 3та гол қўйиб юборишди ва якунда ҳисобни тенглаштиришди - 3:3. Ҳамюртимиз ажиб «камбэк»ли баҳсда тўлиқ вақт тўп сурди. Ҳожимат Эркинов («Ал-Ваҳда») «Хорфаккан»ка қарши уй учрашувининг 90+2-дақиқасига қадар рақиб ҳимоячиларига сира тинчлик бермади. Якунда «Ваҳда» ягона гол эвазига 3 очко олди.
Эрон. «Фулад» дарвозабони Ўткир Юсупов Эрон чемпионатида 3-турга келиб, илк голларни қўйиб юборди «Персеполис»га қарши сафар ўйинида. Диққатга сазовор томони, уни биринчи бўлиб, Теҳрон клуби вингери Остон Ўрунов ранжитди. Учрашувда деярли тўлиқ вақт тўп сурган терма жамоамиз ярим ҳимоячиси 65-дақиқада ҳисобни очди. Якунда «Персеполис» 2:0 кўринишида ғалаба қозонди. Теҳроннинг «Истиқлол» жамоаси эса Ҳузистонда ўз номдошига 0:1 ҳисобида ютқазди. Бу Жалолиддин Машарипов клуби учун мавсумдаги илк мағлубиятдир. Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси натижасиз баҳсда 90 дақиқа тўп сурди.
Қозоғистон. ҚПЛ 19-тур доирасидаги «Қайсар» — «Ордабаси» ўйинида мезбонлар 2:1 ҳисобида устун келишди. Ғолиб жамоа сафидаги Шоҳназар Норбеков 46-дақиқада майдонга тушган бўлса, «Ордабаси»нинг бошланғич таркибига кирган ярим ҳимоячи Жасур Яхшибоев ўйининг охирги қисми (81-дақиқа)да алмаштирилди. Ўзбекистон миллий жамоасидан қайта таклиф олган хавбек 45+2-дақиқада сариқ карточка билан жазоланганини ҳам айтиш жоиз. Шимкент клубидаги яна бир вакилимиз - Шаҳбоз Умаров эса ўйин бошидан 71-дақиқагача ҳаракатда бўлди. «Қайрат» ўз уйида «Астана»га имкониятни бой берди 0:1 ҳисобида. Мезбонлар сафида бошидан ҳаракатланган Иброҳимхалил Йўлдошев 90+2-дақиқада захирага олинди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789