ОЗИЛ БОШҚА ЎЙНАМАЙДИ

ОЗИЛ БОШҚА ЎЙНАМАЙДИ

«Истанбул Башакшеҳир» ярим ҳимоячиси Месут Озил футболчилик фаолиятига якун ясади.

Туркиялик инсайдер Якуп Чинарнинг хабар беришича, германиялик ярим ҳимоячи Суперлига 22-туридан ўрин олган «Қайсариспор»га қарши ўйин (0:1)дан сўнг жамоа мураббийлар штаби томонидан жиддий танқид қилинган. Озил шундан сўнг машғулотларга келмай, клубдошларига қайтиб ўйнамаслигини айтган. 34 ёшли футболчи бунга қадар «Фенербахче», «Арсенал», «Реал» ва «Шальке» клубларида тўп сурганди. У Германия термаси билан жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Месут жорий мавсум «Истанбул»нинг атиги 8та ўйини майдонга тушди.