Пеп «Сити»да яна бир мавсум қолади

Пеп «Сити»да яна бир мавсум қолади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола келажаги бўйича муайян режаларни тузиб олди ва шу бўйича ҳаракат қиладиган бўляпти.

The Athletic нашрининг маълум қилишича, «шаҳарликлар» испаниялик мутахассис клуб билан ёзда тугайдиган шартномани яна бир мавсумга узайтиришига ишонишмоқда. Шундан кейин Гвардиола клублар миқёсидаги фаолиятини якунлаб, терма жамоаларда ишлашни бошлайди. Манба кўра, Гвардиола 2026 йили бирор мамлакат терма жамоасини қабул қилиб олиб, уни ЖЧ-2030га тайёрлашни мақсад қилган. Сўнгги хабарларга қараганда, 53 ёшли мутахассисга Бразилия футбол федерацияси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Гвардиоланинг ўзи ҳам дунёнинг энг кучли терма жамоаларидан бирини бошқаришга қарши эмас.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.