Баҳсга тайёргарлик кўриш ўрнига Хуан Рейносо шогирдлари тартибсизликлар оқибатларини бартараф этишга мажбур бўлишди. Перулик мухлислар оммавий равишда миллий жамоа меҳмонхонасига боришди - футболчиларни қўллаб-қувватлаш учун улар доим шундай қилишади. Меҳмонхонани Испания полицияси назорат қилаётганди. Аввалига ҳаммаси одатдагидек ўтди, бироқ бир пайт ўйинчилар чиқиб келишди: улар мухлисларга миннатдорчилик билдиришга ва дастхат беришга қарор қилишди. Мухлислар тўпланишди. Перулик мухлис байроғини кўтарди, полиция ходими ундан байроқни туширишни сўради, бироқ мухлис рад этди ва унга яқинлашиб келаётган яримҳимоячи Йосимар Йотунни кутди. Полицияга бу ёқмади: аввал улар мухлисни ҳибсга олишни бошлашди, кейин унинг тарафини олмоқчи бўлган Йотунни итариб юборишди. Жанжалга Перунинг қолган ўйинчилари ва мухлислари ҳам аралашди. Кейинчалик маълум бўлдики, 3 футболчи полиция билан тўқнаш келган: Йотундан ташқари ҳужумчи Алекс Валера ва дарвозабон Педро Гальесе ҳам бор эди. Ҳисбга олинган ўйинчилар ўйингача қўйиб юборилди ва улар мағрибликларга қарши майдонга тушишди. «Метрополитано»да ўтган беллашув 0:0 ҳисоби билан якунланди.