Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Угочукву ҳақида «Ренн» академиясининг собиқ раҳбари шундай деган:
«У жамоадошларидан ҳаддан ташқари илгарилаб кетган ва шунчаки ўз тенгилари билан машғулот ўтказиш унга тўғри келмайди». Бу сўзлар ярим ҳимоячининг катталар футболидаги дебютидан бироз олдин айтилган. Лесли ҳақиқатан ҳам тенгдошларидан анча илгарилаб кетди (ўйин ва жисмоний жиҳатдан - футболчининг бўйи 191 см.). Апрель ойида CIES Football Obsertvatory ўйинчини дунёнинг иккинчи энг истиқболли таянч ярим ҳимоячиси деб топди. Француз Ромеу Лавиа ва «Ливерпуль» аъзоси Стефан Байчетич каби футболчиларни ортда қолдирди.
Исми: Лесли Угочукву;
Туғилган санаси: 26.03.2004 йил;
Фуқаролиги: Франция;
Клуби: «Челси»;
Амплуаси: Таянч ярим ҳимоячиси;
«Ренн»даги статистикаси: 60та ўйин, 1та гол, 1та ассист;
Нархи: 9 млн. евро.
Угочукву «Ренн» академиясининг маҳсули бўлиб, у ерда тезда бирин-кетин барча ёш тоифасидаги жамоаларда ҳаракат қилиб чиқди. «Қизил-қоралар»нинг бошқа ёрқин истиқболи Эдуардо Камавинга сингари Лесли ҳам фаолиятини ҳимоячи сифатида бошлаган, бироқ кейинчалик ёшлар мураббийлари футболчини марказга ўтказишган. Боланинг футболчи бўлишга қариндошлари ҳам таъсир ўтказган. Французнинг амакиси Нигерия терма жамоасининг собиқ футболчиси Оньекачи Апам бўлиб, у Пекин Олимпиадасида миллий терма жамоа билан кумуш медални қўлга киритган. Ҳимоячининг ўзи ҳам бир вақтлар «Ренн»да ўйнаган, аммо жароҳатлар туфайли 28 ёшида фаолиятини якунлаган. Бир марта Оньекачи ўз уйида ўғирлаб кетилган, аммо 45 дақиқадан сўнг уни қўйиб юборишган.
Қаҳрамонимизга қайтамиз. Угочукву биринчи марта 2020 йил октябрь ойида Чемпионлар Лигаси доирасида «Севилья» билан меҳмондаги ўйин учун «Ренн» қайдномасига кирган. Йигит бу вақтда эндигина 16 ёшда эди, у базага ўзини ковид тестини топшириш учун чақирилган деб ўйлаган эди, аммо эртасигаёқ ярим ҳимоячи асосий жамоа билан Испанияга учиб кетди. Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчининг амалдаги клуби «Челси» ўшанда «Ренн» билан бир гуруҳда ўйнаган ва Лесли «Стэмфорд Бриж»даги муҳитни ҳис қилган. У захира ўтирган ўйинда жамоаси 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган. Ўшандан бери жуда кўп ўзгаришлар содир бўлди: «Челси» ўша йили Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди, клуб эгаси ўзгарди ва ўша мавсумдаги кўплаб ЕЧЛ ғолибларини сотиб юборди. Угочукву эса 17 ёшга тўлганидан сўнг «Ренн» сафида дебют қилди. Ўтган мавсумда ҳимоячи «қизил-қоралар» сафида барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушди ва кўплаб стартларни амалга оширди.
Ривожланиш йўналишини ўзгартирган «Челси» Угочуквунинг ишончли ўйини сабаб сотиб олди ва ярим ҳимоячи учун 27 миллион евро тўлади - бу унинг трансфер қийматидан уч баробар кўп. Миш-мишларга кўра, Маурисио Почеттино келишувдан унчалик мамнун эмас, чунки у футболчини сотиб олишни ўйлаб ҳам кўрмаган. Ҳозирда Лесли аста-секин «аристократлар»нинг фарм клубига айланиб бораётган «Страсбург»га ижарага берилиши кутилмоқда.
Угочукву узун бўйли, кучли ўйинчи, ўзининг катталиги туфайли ҳаводаги курашларда жуда яхши ҳаракат қилади. Уни харид қилганидан сўнг кўпчилик «Челси» янги Эссьен сотиб олгани ҳақида ёзишни бошлади, аммо 2 йил олдин, француз футболчиси «Ренн» сафида дебют қилганида, Лондоннинг «Арсенал» клуби таянч ярим ҳимоячиси Патрик Виейранинг ўйинини кўргани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Албатта, буларнинг барчасини солиштиришга ҳали эрта. Угочукунинг қиладиган иши кўп, жумладан, тезкор қарор қабул қилиш, тўп билан тезлик ва майдонда яхши жой танлаш. Лесли вақти-вақти билан ўз позициясини йўқотиб қўйиши мумкин, лекин узун оёқлари туфайли у рақибини тез қувиб етади ва тўпни олиб қўяди.
Угочукву «Ренн» академиясининг сўнгги йиллардаги энг ёрқин иқтидоридир. Камавингадан кейин, албатта. 27 миллион евро жуда жиддий сумма ва ярим ҳимоячи бу пул бекорга тўланмаганини исботлаши керак. «Челси» Кайседо учун музокаралар олиб боришда қийналаётгани ва таянч ярим ҳимоячиси йўқлиги сабабли Лесли ўз имкониятини ҳозир қўлга киритиши мумкин.
Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789