Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Про лига-2023да 11та клуб иштирок этади. «Юниред», «Орол» ҳамда «Андижон SGS» клублари турнирга қўшилди
Шунингдек, Биринчи лиганинг уч клуби Про лигада ўйнайдиган бўлди.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитасининг 2022 йил 16 декабрь санасидаги йиғилиши кун тартибидан Про лига масаласи ҳам ўрин олганди. Лига Ижроқўм аъзоларига мавжуд ҳолат ҳақида батафсил маълумот тақдим этгач, Про лига қатнашчилари сафидан чиқарилиши мумкин бўлган 3та футбол клубга 21 январь санасига қадар муҳлат бериш юзасидан қарор қабул қилинганди.
Лиганинг 2020 йилдан буён ишлаб келаётган беш мавсумлик режасига кўра, 2024 йилдан эътиборан Про лигада фақатгина профессионал футбол клублари иштирок этиши, айнан шу йилдан бошлаб ОФК лицензиясини қўлга кирита олмаган клубнинг Суперлигада иштирок этишига йўл қўйилмаслиги лозим. Ярим профессионал футбол жамоалари эса профессионал клуб талабини бажариш шартидагина Про лига қатнашчилари сафига қўшилиши мумкин.
Айнан шу режа асосида 2022 йилги мавсум давомида Лига Самарқанднинг «Юниред», Нукуснинг «Орол» ҳамда Андижоннинг «Андижон-SGS» клублари билан ишлаб келди. Бугунга келиб улар лицензиялаш талаблари асосида ўз футбол мактаби, аниқ молиялаштириш манбасига эга, бу клубларнинг футболчилар ва бошқа ташкилотлар олдида қарздорлиги мавжуд эмас. Шунингдек, Самарқанд ва Андижон вилояти ҳокимлари билан бевосита мулоқот орқали жамоаларнинг Про лигадаги иштирокига кўмаклашиш мақсадида уларнинг вилоятлардаги икки асосий стадиондан фойдаланиши мумкинлиги масаласи келишилди. Нукус шаҳридаги «Турон» стадионини тўлиқ таъмирлаш ишлари 2023 йилдан бошланиши тегишли қарор билан белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, Лига Ижроқўми «Юниред», «Орол» ҳамда «Андижон SGS» клубларининг лицензиялаш талабларини бажариш шартида 2023 йилги мавсумни Про лигада ўтказиш масаласини қабул қилди. Улардан ташқари «Локомотив», «Қўқон-1912», «Динамо», «Хоразм», «Машъал», «Шўртан», «Ғиждувон» жамоаларининг Про лигада иштирок этиши масаласи аниқ бўлиб улгурганди.
«Орол» Биринчи лиганинг 2022 йилги мавсумини 2-ўринда якунлаган бўлиб, мусобақалар ўтказиш регламентига кўра Про лига йўлланмаси учун шу мусобақанинг тўққизинчи жамоаси бўлган «Зомин»га қарши ўтиш ўйинида иштирок этиши керак эди. Бироқ Лига 2022 йилнинг 22 ноябрь санасида мазкур беллашувни ўтказмасликка қарор қилди. Сабаби «Орол» лицензиялаш талаблари бўйича 2022 йил давомида Лиганинг барча талабларини бажариб келди, «Зомин»да эса бу борада қатор муаммолар келиб чиқди. Шундан келиб чиқиб, «Зомин» футбол клуби Про лига қатнашчилиги ҳуқуқини ўтиш ўйини орқали эмас, лицензиялаш талабларини бажариш орқали ҳимоя қилиши лозим эди.
«Навбаҳор-фарм» жамоаси Биринчи лигани ғолиб сифатида якунлаб, Про лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Наманган томони «Навбаҳор-фарм» жамоасини «Навбаҳор»дан ажратиб чиқариш ва Косонсойда янги футбол клуби ташкил қилиш таклифини киритди. Лига мазкур масалани ўрганиб чиқиб, Косонсойдаги стадион тўлиқ реконструкция қилинмагунга қадар, бу ерда Про лига учрашувлари ўтказилмайди деган қарорга келди. Наманган вилояти ҳокимлиги 2023 йил давомида Косонсойдаги стадионни тўлиқ таъмирдан чиқаришга ваъда берди. «Навбаҳор-фарм» жамоаси вилоятдаги асосий стадиондан фойдаланиш шартида Про лигадаги ўрнини сақлаб қолди. Унинг алоҳида клуб сифатида ажратиб олиниши қонунчилик ҳамда ФИФА низомларидан четлашилмаган ҳолда амалга оширилиши муҳим масала бўлиб, 2023 йил учун берилаётган кафолатнинг қай тариқа бажарилишидан келиб чиқиб, лойиҳа 2024 йилга қадар амалга ошириладиган бўлди. «Зомин» клуби Лига Ижроқўми имконият тақдим этган 21 январь санасига қадар талабни бажара олмади. Бугунга келиб «Зомин» футбол клуби аниқ молиялаштириш манбасига эга эмас. Ўтган мавсум давомида клуб футболчилар, мураббий ва фақатгина битта штат-ходими билан фаолият олиб борди. Қолган барча масала фақатгина қоғозда бўлиб, амалда ҳеч қандай иш қилинмади. Зоминда яхши инфраструктура шаклланганига қарамай, бугунги кунда жамоани ОФК лицензиялаш талаблари асосида ушлаб туриш учун молиявий имконият мавжуд эмас. Шундан келиб чиқиб, клуб сифатида шаклланмаган ва фақатгина бир қатор футболчилар жамланмасидан иборат бўлган мазкур жамоа 2023 йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказиши мумкин. Йил давомида лицензиялаш талаблари асосида «Зомин» футбол клуби қайта шакллантирилса, унда Про лигага қайтиш имконияти бўлади.
«Янгиер» футбол клубида вазият янада оғир. Жамоанинг футболчилар, ишчи-ходимлар, стадионлар ва бошқа корхоналар олдида этарлича қарздорлиги мавжуд. 2022 йил давомида футбол жамоаси қайта-қайта кафолатлар билангина чекланди, бироқ амалда уларни бажариш имкониятига эга бўлмади. «Янгиер» футбол клуби на Янгиердаги ва на Гулистондаги стадион бўйича билдирилган фикрлар бўйича амалда бир иш қилди. Шунингдек, вилоят футбол маҳорати мактаби билан тузилган келишув шартномаси шартларига ҳам риоя қилмагани оқибатида, мактаб тарбияланувчиларининг ота-оналаридан қатор шикоятлар келиб тушди. Шундан келиб чиқиб, Лига «Янгиер» футбол жамоасининг 2023 йилги мавсум давомида Про лига ўйинларини бир текисда ўтказиши масаласига тўла ишонч ҳосил қилмади ва унга янги мавсумни Биринчи лигада ўтказиш тавсия этилди. «Янгиер» футбол жамоаси мавжуд талабларни йил давомида бажариш шартида Про лигага қайтиши мумкин.
«Шундан келиб чиқиб, Лига Про лиганинг 2023 йилги мавсумида 11 та жамоа иштирок этиши масаласида якуний тўхтамга келинди. Бунда клублар сонининг жуфт бўлиши ёки бошқа мезонлар эмас, айнан лицензиялаш талаблари бирламчи сифатида белгилаб олинди. Лига «Суперлига ва Про лига регламенти»ни ўтган йилдаёқ тўлиқ шакллантириб, Суперлига ва Про лигада иштирок этиши мумкин бўлган клубларга тақдим этган, фақатгина Про лига формати масаласи унда очиқ қолдирилганди. 28 январь санасига қадар мазкур банд тўлиқ тўлдирилади ва регламент жамоатчилик ҳукмига ҳавола этилади», - дейилади ПФЛ расмий хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги мавсумда Про лигада 10та жамоа иштирок этганди. «Андижон», «Бухоро» ва «Турон» Суперлигага йўлланма олган, «Локомотив», «Динамо» ва «Қўқон-1912» қуйи лигага тушганди.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789