Промес 6 йилга кесилди

Промес 6 йилга кесилди

Москванинг «Спартак» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Квинси Промес 1370 кг. кокаин контрабандасида айбдор деб топилди.

Нидерландия суди уни сиртдан 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. 2020 йилда Промес Антверпен порти орқали кокаиннинг иккита партиясини ташишни ташкиллаштирган. Ушбу юклар ўғирланган ва наркобарон Пит Вортелга тегишли бўлиши мумкин. Ушбу товарларнинг ўғирланиши туфайли иккита қотиллик содир бўлган (32 ёшли собиқ футболчи Келвин Майнард ва 23 ёшли Генсиел Феллер). Ўтказилган тергов жараёнларида футболчи гиёҳванд моддаларни контрабанда йўллари орқали олиб ўтишга кўмаклашган жиноятчиларга 200 минг евро бергани аниқланган. Промеснинг адвокатлари футболчи тез орада апелляция беришини маълум қилган. Эслатиб ўтамиз, Квинси Промес фаолияти давомида «Спартак»дан ташқари «Севилья» ва «Аякс» каби клубларда тўп сурган. 2014-2021 йилларда эса Нидерландия терма жамоаси сафида жами 50та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7та гол ёздириб қўйишга эришган. У жорий мавсум «Спартак» таркибида РПЛда жами 17та ўйинда майдонга тушиб, рақиб дарвозасига 6та гол урган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.