«ПСЖ» икки нидерландга қизиқмоқда

«ПСЖ» икки нидерландга қизиқмоқда

«ПСЖ» мутасаддилари жамоа таркибини кучайтириши мумкин бўлган янги ижрочиларни қидиришдан тўхтагани йўқ.

Таниқли журналист Грэм Бэйлининг ёзишича, парижликлар нидерландиялик икки футболчи учун курашда фаворитга айланди. Нишондаги ўйинчилардан бири - Крисенсио Саммервилл «Лидс»нинг ҳужумкор футболчиси ҳисобланади. 22 ёшли чарм тўп устаси якунланган мавсумда Англия Чемпионшипида 43та баҳсда 19та гол урди ва 9та ассистни амалга оширди. Крисенсио айни пайтда 20 миллион еврога баҳоланмоқда. «Фейеноорд» ҳимоячиси Лютсхарел Гертруйда халқаро миқёсдаги фаолиятини бошлагани боис қимматроқ баҳоланмоқда. Айни пайтда Европа чемпионатида иштирок этаётган ҳимоячи 32 миллион евро туради. 24 ёшли ҳимоячи гол уришни яхши билади. Люстхарел ўтган мавсумда Нидерландия чемпионатида 34та учрашувда 8та тўп киритди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.