«Александр Кержаков Анатольевич - Россия футболи тарихидаги (233та гол), Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби (161та гол) ва Россия терма жамоаси (30та гол) тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Бу йил у Испаниянинг «Севилья» ва Италиянинг «Интер» клубларида малакасини оширган. Жамоага хуш келибсиз Александр Анатольевич. Улкан зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!», - дейилади клуб хабарида. Эслатиб ўтамиз, ўзбекистон футболчи Иброҳимхалил Йўлдошев «Қайрат» шарафини ҳимоя қилади. Клуб айни дамда Қозоғистон чемпионатида 3-ўринни эгаллаб турибди.