АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Футбол жамоатчилигининг миллий терма жамоаларга бўлган диққат-эътибори бўлажак жаҳон чемпионатининг яқинлашиш шиддатига мос равишда ортиб бормоқда
Айниқса, бу қизиқиш Европа Миллатлар Лигаси беллашувлари натижаларидан кейин долзарб мавзу мақомига кўтарилди. Боиси, унда айрим номдор жамоалар ўз имкониятлари даражасида тўп суролмади. Ваҳоланки, аксарият миллий термалар таркиб жиҳатидан улкан куч-қудратга эга. Қуйидаги материал шу мавзуга бағишланган.
Аргентина терма жамоаси (617 млн. евро)
Бундан бир неча йил муқаддам Аргентина Лионель Месси туфайли ҳеч бўлмаганда 100 млн.дан ортиқроқ қиймат ёрлиғига эга эди. Ҳозир «ПСЖ» ҳужумчисининг баҳоси 50 млн.га тушиб қолди. «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес эса «альбиселесте» таркибидаги энг қиммат ўйинчи бўлиб турибди. Унинг трансфер баҳоси 75 млн. еврога тенг. Лаутаро бу борада ўз клуби етакчиси, «А» сериясида эса 2-ўринда. Пешқадам - «Ювентус» ҳужумчиси Душан Влахович Мартинесдан 10 млн. еврога қимматроққа баҳоланмоқда.
Италия терма жамоаси (681 млн. евро)
Италияликлар жаҳоннинг энг қиммат таркибларидан бирига эга бўлган ҳолда Қатар мундиалига чиқолмадилар. Қитъа чемпиони мақомидаги «скуадра адзурра» учун бу ўта жиддий зарба, албатта. Бироқ улар умидсизликка тушиб қолганлари йўқ. Вазиятдан унумли фойдаланган Роберто Манчини қайта қуриш жараёнини, аниқроғи, таркибни навқирон ёшлар билан шакллантиришни бошлаб юборди. 70 млн. еврога баҳоланган «Интер» ярим ҳимоячиси Николо Барелла ҳозир миллий жамоанинг энг қиммат ўйинчиси, «нерадзуррилар»нинг яна бир вакили бўлмиш ҳимоячи Алессандро Бастонининг баҳоси 60 млн.га, «ПСЖ» хавбеки Марко Верратти ҳамда дарвозабони Жанлуижи Доннарумманики 50 млн.га тенг. Шунингдек, «Милан» ярим ҳимоя-чиси Сандро Тоналига ҳам 50 «лимон» қиймат белгиланган. Умуман, италияликлар таркибида келажаги порлоқ навқирон ўйинчилар етарли.
Испания терма жамоаси (745 млн. евро)
Бу терма жамоа ҳам асосан ёш иқтидорларни ўз сафига жалб этган. Фарқи шуки, у ўз самарасини намойиш этмоқда. Луис Энрике шогирдлари мундиал йўлланмасини аллақачон нақд қилишди, ЕМЛдаги иштироклари ҳам чакки эмас. Трансфер қиймати бўйича «Барселона» ярим ҳимоячиси Педри «қизил фурия»да пешқадамлик қилмоқда. 80 млн.га муносиб топилган футболчи ўз клубида етакчи, Ла Лигада эса 2-поғонада. 70 млн. евроли ёрлиқ соҳиби бўлмиш «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрининг қиймати 70 млн., «Барса» вингери Ансу Фати 60 млн.га баҳоланган. Луис Энрике бу футболчилардан жуда умидвор. Умуман, Испания термаси юксак натижаларга қодир.
Германия терма жамоаси (804 млн. евро)
Зимдан тайёргарлик кўриб, кўпчиликни лол қолдириш бобида фаворитлар сафида юрадиган Бундестманшафтдан мухлислар бу йил ҳам юксак натижаларни кутмоқдалар. Боз устига, ҳозир немисларда рақобатбардош жамоа шаклланган. Таркибнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси Жошуа Киммих 80 млн. еврога лойиқ топилган. У «Бавария»нинг энг қиммат ўйинчиси, Бундеслигада ҳам етакчилар қаторида. Терма жамоада ундан кейинги ўринларни «Челси» ярим ҳимоячиси Кай Хаверц (70 млн.) ва 65 млн.лик мюнхенликлар - Жамол Мусиала, Леон Горецка ҳамда Серж Гнабрилар банд этишган. Ханс-Дитер Флик «Бавария» билан улкан муваффақиятга эришди, энди ундан миллий жамоада мўъжизаларни кутишмоқда.
Португалия терма жамоаси (844 млн. евро)
Афсонавий Эйсебио ватандошларига барқарорлик етишмаётган бўлсада, улар минимум вазифани доимо уддаламоқдалар. Криштиану Роналду ҳамон терманинг етакчи ўйинчиси мақомида, аммо трансфер баҳоси тобора пасайиб бормоқда. Ҳозир португалияликлар таркибида «МЮ» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш энг юқори баҳо - 90 млн. еврога лойиқ топилмоқда. «Манчестер Сити»даги Бернарду Силва билан Рубен Диашларнинг ҳар бири 75 млн.га, Жоау Канселу, «Атлетико» ҳужумчиси Жоау Фелиш ва «Милан» вингери Рафаэл Леаулар 70 млн.га баҳоланмоқдалар. Термадаги авлодлар алмашуви силлиқ кечмаётган бўлсада, Фернанду Сантуш жамоаси билан ҳазиллашиб бўлмайди.
Бразилия терма жамоаси (1,01 млрд. евро)
«Пентакампеонлар» азалдан юлдузли таркиблари билан машҳур бўлишган. Ҳозирда жамоанинг энг қимматбаҳо жавоҳири унвони Винисиус Жуниорга тегишли. «Реал» вингери яхлит рақам - 100 млн.га баҳоланмоқда. У «Реал» ва Ла Лиганинг энг қиммат ўйинчиси. Бундан ташқари, дунёнинг энг қиммат футболчилари учлигидан жой олган. «Селесао» таркибидан шунингдек, «ПСЖ» вингери Неймар (75 млн.), ҳимоячи Маркиньос (70 млн.), «Ливерпуль» дарвозабони Алиссон Беккер, «Реал» вингери Родриго ва ҳимоячиси Эдер Милитаолар (барчаси 60 млн. евродан) жой олишган. Бу таркибдан ҳар қандай шов-шувли натижани кутиш мумкин.
Франция терма жамоаси (1,06 млрд. евро)
Доимо иқтидорли ижрочиларга бой бўлган «уч ранглилар»да айниқса, ҳозир ажойиб таркиб шаклланди. 160 млн. еврога лойиқ топилган «ПСЖ»нинг энг қиммат ҳужумчиси Килиан Мбаппе нафақат терма жамоа, балки дунёнинг энг қиммат футболчиси бўлиб турибди. «РБ Лейпциг» ярим ҳимоячиси Кристофер Нкункунинг баҳоси 80 млн., «МЮ» ҳимоячиси Рафаэль Варан, «Реал» хавбеки Орельен Тчуамени ҳамда «Бавария» вингери Кингсли Команлар 60 млн.ли ёрлиққа лойиқ топилдилар. Қизиғи, амалдаги чемпионларни олдинда жаҳон футбол тожини ҳимоя қилишдек шарафли ва муҳим вазифа кутмоқда.
Англия терма жамоаси (1,31 млрд. евро)
Миллионлар ўйини ихтирочилари терма жамоасида шаклланган келажаги порлоқ таркиб ҳамон ўз нуфузини сақлаб турибди. Қолаверса, «шерлар» - дунёнинг энг қимматбаҳо терма жамоаси мақомидалар. 100 млн. еврога баҳоланган «Тоттенхэм» ҳужумчиси Гарри Кейн худди Мбаппе каби ўз миллий жамоаси етакчиси ва дунёдаги энг қиммат 3 футболчидан бири саналади. Инглизлар таркибида «Манчестер Сити» вакиллари салмоқли ўрин олишган: Фил Фоден (90 млн.), Раҳим Стерлинг (85 млн.), Жек Грилиш (80 млн.). Дортмунднинг «Боруссия»си вакили Жуд Беллингем ва «Ливерпуль» ҳимоячиси Трент Александер-Арнольдлар баҳолари ҳам 80 млн. еврога тенг. Евро-2020 финалида нуфузли совринни бой берган жамоа янада нуфузлироқ чўққини забт этиш ниятида эканлигига шак-шубҳа йўқ. Буни уддалай олиш-олмаслиги Қатарда маълум бўлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789