АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Камерунлик ҳужумчи Венсан Абубакар аввал Саудия Арабистонида ўйнарди.
Бироқ Роналду учун номдор юлдузларни харид қилиш мақсадида «Ал-Наср» ундан воз кечди ва Абубакар яна «Бешиктош»га йўл олди. Фахрий футболчи ўтган мавсумда 13та гол уриш билан Истанбул клубининг еврокубок турнирига чиқишига ёрдам берди. Ҳа, «Порту»нинг собиқ аъзоси аввалгидек, сермаҳсул бўлмасада, лекин жамоадан четлатадиган даражада яроқсиз эмасди. 32 ёшли ҳужумчини «Спартак» тавсия этишгани натижа бермагач, турк клуби раҳбариятига итоат этиш ва янги бош мураббийга айланган Европа чемпиони Сантушни ишонтиришдан ўзга йўл қолмади.
«Бешиктош»да Абубакарни 4 нафар футболчилар билан биргаликда четлатишди. Бунинг расмий сабаби - «савиясиз ўйин ва жамоага мос келмаганлик». Бироқ Венсанни ўта келишмаган айблов - симуляция ишлатгани учун четлатишди. Аслида, у сочларини ўстириш мақсадида муолажа олган ва бош билан ўйнашга қўрқиб қолганди. Туркия кейинги пайтларда сочлари тўкила бошлаган кишиларнинг зиёратгоҳига айланиб қолди. У ерда анчайин катта, лекин нисбатан арзонроқ баҳода сочни қайта ўстириш муолажасини олиш мумкин. Руни, Гиггз, Эриксен ва Бербатов каби афсоналар жарроҳлар кўмагида жингалак сочларини сақлаб қолишганди. Клопп ва Контега замонавий технологиялар наф берган бўлса, Широков ва Слуцкий жарроҳлик амалиёти туфайли сочларидан жудо бўлишмаган.
Миллионер Абубакар ҳам барвақт кал бўлиб қолишни истамади. Тиббий текширув чоғида бир неча марта тўпга боши билан зарба йўллаганидан кейин, шифокорлар унга 2-қаватда ўйнашни тақиқлаб қўйишди. Ваҳоланки, бу бўйдор ҳужумчининг асосий қуроли эди. Энг бемаъни қилиғи - Камерун терма жамоаси мутасаддиларини ёлғон баҳона билан алдагани. У раҳбариятга рафиқаси бемор бўлиб қолганлигини рўкач қилиб, ўзи жарроҳлик муолажасини олганди.
Ажабтовур воқеа. Тажрибали ҳужумчи соч ўстириш муолажасини ўтган йил ёзида олиши, бунинг учун клуб ва терма жамоа раҳбарларидан 2 ҳафтага рухсат олиши мумкин эди. У эса даволанишни Истанбулда эмас, Парижда ўтказишни афзал кўриб, керагидан ортиқ вақти ва маблағини бориш-келиш парвозларига сарфлади. Кейин ҳеч қандай муолажа бўлмагани, уни асоссиз ҳайдаб юборишаётганини эътироф этди. Гаплари рост эканлигига ишониш қийин, лекин яқинда «Бешиктош» сафида майдонга тушди ва 9 дақиқа тўп сурди.
Севги туфайли қувғинди бўлган тарбияланувчи
Яқинда навбатдаги ажабтовур ҳодиса рўй берди. Абубакар билан Байя, Онана, Геззаль ва Розье ҳам жамоани тарк этишган бўлса, энди боссларга ўринбосарлар жамоасидаги 21 ёшли Эмирхан Делибаш ортиқча бўлиб қолди. Ёш иқтидор КЛ ва Туркия чемпионатида бир мартадан майдонга тушган, саноқли дақиқаларда тўп сурганди. Бироқ Эмирхон клуб тарбияланувчиси, уни ҳайдаб юбориш ҳар қандай кишини ажаблантиради. Чунки унинг айби - танишувлар сайти орқали ўзига қаллиғ излагани. Сайёрамиздаги миллиардлаб кишилар, миллионлаб туркияликлар шунга ўхшаш сервислар кўмагида ўз жуфтларини топиб олишмоқда. Тўғри, каттароқ ёшдаги қизларни қизиқтириш мақсадида Эмирхон ўз ёшини 24да, деб кўрсатган. Мана шу унинг ягона айби. Нима, балоғатга етган йигитнинг қаллиғ излаши гуноҳми?
Азалдан ҳар қандай воқеа-ҳодисанинг муайян ижрочиси бўлади. «Бешиктош»даги тартибсизликларнинг асосий сабабчиси Ҳасан Арат. У - ўтган йил декабрида таниқли клубнинг президентлик лавозимини эгаллаган туркиялик бизнесмен. Ҳозирда 64га чиққан функционер ёшлик даврида профессионал баскетболчи бўлган. Наҳотки, унинг таниш,билишлари орасида сочларини парвариш қилиш ёки аёллар билан учрашишни, ўзига мос жуфт топишни истаганлар йўқ бўлса? Делибашнинг четлатилишини умуман, тушунишнинг иложи йўқ. Мухлислар эса аллақачон Эмирхоннинг паспорти қалбаки, у каттароқ ёшда, деган уйдирмани ўйлаб топишди. Энди футболчи ўзига янги жамоа излашда муаммоларга дуч келиши аниқ.
Турк клублари ёввойи корчалонлар измида
Туркия футбол жамоаларидаги директорлар ва соҳибларнинг адекват эмасликлари барчага яхши маълум. Айниқса, жорий мавсумдаги воқеадан кейин. Клублардан бирининг президенти учрашув ҳакамини дўппослагани катта шов-шувга сабаб бўлди. Реферини йиқитиб, оёқлар билан роса тепишди. Кейин Туркия президенти Ражаб Эрдоған шифохонага олиб кетилган ҳакамнинг ҳолидан хабар олгани борди. Қизиғи шундаки, жамоатчиликнинг кўз ўнгида ҳакамни аёвсиз тепкилаган шахс Эрдоғаннинг партиядош дўсти эканлиги маълум бўлди.
Энди раҳбариятнинг ажабтовур қарорлари туфайли кўз кўриб,қулоқ эшитмаган воқеалар ижодкорига айланган «Бешиктош» жаҳон ОАВнинг биринчи саҳифасидан жой олди. Бир йўла 6 нафар футболчининг қувғинди бўлганини эшитганмисиз? Сабаблари эса бир,биридан ажойиб. Бунинг устига, клуб соҳиби қизишиб кетган чоғида ноўрин қарорга келади, кейинчалик совигач, музокарага киришади. Абубакар ва Геззаль жамоага қайтишди. Онана ва Розьени ижарага бериб юборишди. Фақат «МЮ»нинг собиқ ҳимоячиси Байя эркин агент мақомида жамоани тарк этди ва яна «Вильярреал»га қайтди.
Ҳикоямиз сўнгида кўпчиликка таниш шахсларга тўхталиб ўтамиз. «Бешиктош» РПЛга анча яқин клуб. Ҳозир унинг таркибида ЦСКАнинг собиқ футболчиси Зайнутдинов тўп сурмоқда. Шунингдек, туркияликлар мураббий Черчесовга қизиқиш билдиришган, «Локомотив» ўйинчиси Антон Миранчук билан эса музокаралар олиб боришди. Афтидан, мураббий ва ярим ҳимоячи Зайнутдинов йўлини такрорлаш ниятида эмаслар. Чунки Истанбул «бургутлари» ўта мураккаб даврни бошдан кечирмоқда.
Экстравагант қарорлар давом этмоқда
Яқинда «Бешиктош» мураббий Гюнешни истеъфога чиқарди. Кейин Йилмаз ва клуб афсонаси Чалимбай билан хайрлашди. қизиғи, Сантуш жамоанинг мавсумдаги тўртинчи мураббийи бўлди. Қизиқ, португалиялик мутахассисни қай йўсинда чиқиш эшиклари кўрсатишаркин? Балки уни «Бешиктош» инқирозига сабабчи бўлган грециялик агент сифатида айблашар. Ахир у юнонлар юртида узоқ муддат ишлаганда.
Содиқ СОБИР тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789